18 February 2010
22:46 -
Ўзбек гимнастикачи қизлар Осиё чемпионатида 4 олтин медаль олишди
Тошкентнинг “Универсал” спорт саройида ўтаётган бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида қизларимиз Азиза Мамажонова, Сарвина Холиқова ва Ҳусниябону Ғуломова) жамоавий беллашувларда олтин медални қўлга киритиб, мусабақа ғолиби бўлишганини расмий хабарларга асосланиб кеча билдиргандик.
Мусобақаларнинг учинчи куни, яъни, бугун арғамчи, тўп, ҳалқа ва булавада машқ бажариш бўйича беллашувлар бўлди, дейилади ЎзАнинг хабарида.
Тўп, булава ва ҳалқа машқи мусобақаларининг уччаласини ҳамюртимиз Азиза Маматжонова ютди ва учта олтин медаль олди. Терма жамоа аъзоси сифатида бир олтин медалга эга бўлган Ҳусниябону Ғуломова арғимчиларда ҳам маҳорат кўрсатиб, яна бир олтин медалига соҳиб бўлди. Сарвина Холиқова бу соҳада кумуш медали олди.
Мусобақалар 19 февралда битади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения