17 February 2010
04:43 - Парламентимиз ўзига Ислом Каримнинг нутқини дастуриламал қилиб олди
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик Палатисининг кеча ўтган мажлисида депутаталар Президент Ислом Каримнинг Қонунчилик Палатаси ва Сенати қўшма мажлисида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаб олишибди. Совет даврида ҳам Компартия марказқўми биринчи котибининг маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар худди шундай белилаб олинарди. "Белгилаб олувчи" сифатдаги мажлисни Палата спикери Тошмуҳамедова бошқарган.

“Парламентнинг аввалги чақириқда йўл қўйган хатоларини Президентимиз кўрсатиб бердилар ва биз бундан хулоса чиқариб олдик” деди сессия давомида ЎзТВга иентервью берган депутатлардан бири.

Сессия муносабати билан тарқатилган расмий хабарда айтилишича, Президент Ислом Карим белгилаб берган мажбуриятлар юзасидан Парламентнинг махсус комиссияси тузилган.

Экоклогия соҳасидаги қонунчиликни такомаллаштириш, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига қарши кураш дастурини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш, ишсизликни бартараф этишга қаратилган ислоҳотлар режасини ишлаб чиқиш мазкур комиссияга топширилибди.

Шунингдек, мажлисда Парламентнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сайёра Рашидованинг ҳисоботи тингланиб, у қониқарли деб топилибди. Бошқача баҳо бўлиши ҳам мумкинмасди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону