14 February 2010
23:13 -
Сайлов Комиссияси Тимошенкога “йўқ” деди, энди кураш судларда бўладими?
Бугун Украина Марказий Сайлов Комиссияси президенликка номзодлардан бири Юлия Тимошенконинг сиёсий блоки томонидан бир қатор сайлов участкаларида овозларни қайта санаш талаби билан берилган аризани рад этди. Сайов комиссиясининг 10 аъзоси шундай қарор учун овоз берибди, 4 киши қарши бўлган, 1 киши бетараф, дейилади украинларнинг РИАН агентлиги тарқатган хабарда. Бундай қарорга сабаб сифатида аризалар қонунда кўрсатилган муддатдан кейин топширилгани айтилган.
Эрта-индин МСК сайловнинг расмий натижаларини эълон қилмоқчи. Аммо кечаги хабарларимизда айтилганидек, Юлия Тимошекно сайлов натижаларини қабул қилмақчи эмас, унинг мақсади масалани судларга ташиш.
Украинада давлатнинг ҳамма тузулмалари ҳозир блоклашган, ҳамма бўлинган. Марказий Сайлов Комиссиясида ҳам шундай, судларда ҳам. ЕИ, ЕХҲТ, Европа Кенгаши, НАТОнинг парламентлараро ассамблеяси каби обрўли ташкилотлар Украинадаги сайловни Ғарб стандартларига мос деб топишлари, Ғарб лидерларининг бирин-кетин Януковични ғалаба билан табриклашлари - Украинанинг давлат тузилмаларида Янукович тарафдорларининг сонини орттириб юборди. Бундай шароитда, судлар ҳам ҳуқуқий эмас, сиёсий қарор чиқаришлари ва Юлия Тимошенконинг даъволарини рад этишлари ўз-ўзидан маълум.
Демократлар кеч бўлса ҳам бирлашиб, кучли мухолифатчиликка тайёрланишса эди, айни муддао бўларди. Аммо, минг афсуски, бундай бўлмайдиганга ўхшайди, демократлар ички кураш билан ововра бўлар эканлар, Украинанинг салмоғи билан бутун МДҲда авторитар тенденциялар ортади.