09 February 2010
15:40 -
“Бирлик”нинг Ўзбекистон ҳукумати қулоқ солмаган таклифлари Қирғизистонда актуаллашмоқда
Бишкекда “Меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” лойиҳаси доирасида қирғизистонлик меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлашнинг шакл ва механизмларини муҳокама қилиш бўйича давра кенгаши ўтказилади, деб хабар беради АКИpress агентлиги.
Жамоатчилик палатасининг матбуот хизматига асосланиб айтилишича, бу лойиҳа чет элларда ишлаётган қирғизистонликларнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий мақомларини яхшилашга қаратилган.
Маълумки, “Бирлик” 2003 йилда ўтказилган қурултойида ўзбек меҳнат муҳожирларининг муаммолари билан алоҳида шуғулланиш кераклиги хусусида махсус резолюция қабул қилган бўлса, партия раиси Абдураҳим Пўлат 2008 йилда президент Ислом Каримга махсус мактуб йўллаб, бу масалалар билаг шуғулланувчи вазирлик тузишни, вазир қилиб партия раисининг ўринбосари Пўлат Охунни тайинлашни таклиф қилган эди.
Қирғизлар “Бирлик”нинг таклифларидан андоза олдиларми ёки ўзлари шу фикрга келдиларми, фарқи йўқ. Муҳим бўлгани, бу таклифлар амалада ишлаётганида.