06 February 2010
04:05 -
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси муҳаррири Саъдулла Ҳаким қалтис мақола туфайли юрак хуружига учради
Кеча ҳукуматга қарашли 1-стационарда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси Бош муҳаррири Саъдулла Ҳаким инфарктга учраган.
Бир неча кундан бери стационарда даволанаётган Саъдулла Ҳакимнинг юрак хуружига учрашига сабаб сифатида газетанинг шу йил 22 январи сонида чоп этилган Ҳамиджон Ҳомидийнинг адиб Асил Рашидов (Ўзкомпартиянинг собиқ биринчи котиби Шароф Рашидовнинг укаси - “Ҳаракат”) ҳақидаги мақоласи бўлгани айтилмоқда. Таниқли адиб ва публицист ҳақидаги мақола президент девонида ўта ёмон қабул қилинибди ва Аҳмаджон Мелибоевнинг ўрнига янги тайинланган Саъдулла Ҳаким қаттиқ ҳақорат билан сийланибди.
Ҳамиджон Ҳомидийнинг мақоласида 80 ёшли адибнинг ўтган асрнинг 70-йиллардаги фаолияти, адабий изланишлари тилга олинган. Очерк жанридаги мақолада фавқулодда эътиборни тортадиган фактлар мавжуд эмас. Унда совет даври эслангани учун ҳам мақола юқорига ёқмаганмиш.
Бундай ҳол Шароф Рашидовнинг 90 йиллиги юбилейи арафасида ҳам содир бўлган, ўшанда катта Рашидов ҳақида мақола берган таҳририят муҳаррирлари сиқувга олинганди.
Ҳозирда Саъдулла Ҳаким реанимациядан оддий палатага олинди, аҳволи бир қадар тузук, дейишмоқда газета ходимлари.
Эслатиб ўтамиз, бу одам “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг таҳририятга шу йилнинг 7 январида Бош муҳаррир этиб тайинланганди. У бир маҳаллар Ўзбекистон президенти девонининг ахборот маркази раҳбари лавозимигача кўтарилган, 30 яшар ўғли Ойбек Ҳакимов эса ҳозир ҳам Адлия вазирлигида бошқарма бошлиғи.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения