05 February 2010
06:03 -
Самарқандда адолат учун курашган солиқчи Акбар Исломов устидан суд тергови бошланди
Бугун жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судида ҳужжатларни қалбакилаштириш, туҳмат ва пора олишда айбланиб, ўтган йилнинг 29 декабрь куни ҳибсга олинган Пастдарғом тумани давлат солиқ инспекциясининг катта инспектори Акбар Исломовга очилган маҳкамада суд тергови бошланди. Суд “Ҳуррият” газетасининг ўтган йил 12 август сонидаги “Солиқчи нега айбдорга айланди?” номли мақола тафсилотлари, солиқчи томонидан таҳририятга тақдим этилган Пастдарғомдаги қонунбузарликларни текширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Пастдарғом туманидаги йирик коррупцион гуруҳнинг думини босиб олган жасур солиқчини ўтган йилнинг ёзида “Эзгулик” жамияти ҳамда “Ҳуррият” газетаси ҳимоя қилиб чиқишлар қилган. Ана шу чиқишлар учун Акбар Исломов томонидан тақдим этилган ҳужжат ва далиллар туҳмат сифатида баҳоланиб, у қамоқа олинди, сўнгра унга яна бир неча айбловлар юкланганди. Натижада газета муҳаррири Абдурасул Жумақулов ишдан олиниб, таҳририятга нисбатан иш қўзғатилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения