03 February 2010
04:37 -
Улуғбекнинг авлодлари мардикорликка кўникар экан, Қозоғистон фазога ҳам интилмоқда,
Бу мамлакат президенти Нурсултон Назарбойнинг амбициялари катта эканлиги ҳаммага маълум. У ўзининг баъзи амбицияларининг муваффақият билан амлага ҳам оширмоқда. Ўзбекистон президенти Ислом Карим ўзи ўйлаб топган аҳмоқона “Янги уй қурмасдан эскисини бузма” шиори остида эски уйда ўтиришни давом этаркан, Нурсултон Назарбой оддий бир шаҳарчани Остона номли Евросиёнинг марказий шахрига айлантирмоқда. Дунёга ўзини тан олдириб, ЕХҲТга раисликни Қозоғистонга олиб бериши ҳам Нурсултон Назарбойнинг амбицияли режаларидан бири эди, у амалга ошди ҳам.
Қозоқларнинг Казинформ ахборот агентлиги бугун тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон бу йил фазога «КазСат-2» аппарати учириб, фазовий мамлакатлар қаторига қўшилмоқчи. Қозоғистон Миллий Фазо Агентилигининг раиси Талгат Мусабаевнинг айтишича, «КазСат-1» аппаратини учириш пайтида қўл қўйилган хатолар ҳисобга олинган ва бу сафар иш муваффақият билан битиши муқаррар.
«КазСат-2» лойиҳаси устида иш Миллий Фазо Агентилиги ҳали тузилмасдан бошланган экан. Бу агентликнинг тузилиши лойиҳа устида олиб борилаётган ишларнининг сифатини ошираётгани шубҳасиз - бу йил Қозоғистон фазовий давлатга айланади..
Дунёнинг иккинчи расадхонасини қурган Мирзо Улуғбекнинг авлодари бўлган ўзбеклар эса, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда мардикорлик билан кун кечирмоқдалар. Энг қизиғи, ўзбеклар ичида, хоҳ мамлакатда яшаётганлар ичида бўлсин, хоҳ мардикорлик қилаётганлар ичида, бу аҳволдан норози бўлиш кайфияти йўқ ҳисоб.
Тўғрида, Оллоҳ бизга шуни насиб этган экан, норози бўлиш ношукурчилик бўлади-ку.