31 January 2010
23:36 -
Бу йил ўзбекларни мўъжизалар кутади, аҳолининг даромади 55-60, маош 90 фоизга ортади
Президент Ислом Каримнинг 29 январь куни Вазирлар Маҳкамасида сўзлаган нутқининг русча ва ўзбекча вериантлари ЎзАнинг сайтида берилган. Улар бир-биридан фарқ қилади. Маслан, ўзбекча вариантда аввал аҳолининг даромади ўтган йили 26,5 фоизга, ойлик маош 40 фоизга ошгани айтилса, бир оздан кейин Ялпи Ички Маҳсулот 8,1 фоизга ортгани айтилади. Русча вариантида эса, аввал Ялпи Ички Маҳсулот тўғрисидаги айни рақам ва бир оздан кейин даромаду маошга доир рақамлар келтирилади. Ҳамма рақамлар ортишнинг фоизи айтилган, ҳеч бир ерда абсолют миқдор келтирилмайди.
Аммо нутқнинг иккала вариантида ҳам аниқ қилиб 2010 йилда Ялпи Ички Маҳсулот 108,3 фоиз ортиши айтилган. Абсолют миқдор яна келтирилмаган.
Халқаро Валюта Фондининг маълумотига кўра, 2009 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти 71,5 млд долларни ташкил қилган. Ислом Карим айтган ўсиш фоизидан келиб чиқсак, 2009 йилнинг охирида Ялпи Ички Маҳсулот 74,5 млд бўлган. Демак, 2010 йилда Ялпи Ички Маҳсулот 108,3 фоиз ортиб 161 млд долларга етади.
Шундай қилиб, ҳозир Ялпи Ички Маҳсулотнинг умумий миқдори бўйича 2,5 баравар, киши бошига эса тахминан 4,5 баравар биздан олдинда бўлган Қозоғистонга сал кам етиб қоламиз.
Даромад ва моашнинг ортиши 2009 йилнинг тезлигини сақлаб қолса, Ўзбекистонда 2010 йилда аҳолининг даромади 55-60 фоизга, ойлик маош тахминан 90 фоизга ортади.
Ўзбекистон Гиннесс рекордлар китобига кириши ва бундан кейин унинг рекордини ҳеч ким уролмаслиги муқаррар.