24 September 2005
03:00 - 23:00 - Яна бир популистик фармон - Оксаройда Россия мудофаа вазири кабул килинди - ШХТ минтакавий тузилмаси мажлиси - Имомали Рахмонов вазиятга ойдинлик киритди - Россия матбуоти эркинми ёки...
23:00 - Яна бир популистик фармон

Бугун (24 сентябрь) матбуотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахолини ижтимоий мухофаза килиш ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини кўллаб-кувватлаш чора-тадбирлари тўгрисида»ги Фармони чоп этилди. Фармонга кўра, эндиликда ахолига коммунал хизмат кўрсатиш борасида хизмат кўрсатувчи ширкатларга маълум микдорда солик ва бошка тўловлардан имтиёз берилади. Хусусан, марказлаштирилган иситиш ва иссик сув таъминоти бўйича корхоналар томонидан ахолига кўрсатиладиган хизматлар таърифларидаги 10 фоизлик фарк давлат бюджетидан копланади.

Аммо, дейди мухбиримиз, коммунал сохадаги монополистик хукмронлик ахолига хизматлар кўрсатиш борасидаги муаммоларнинг хал этилишига йўл кўймайди. Мамлакатдаги иссиклик узатиш ва иссик сув таъминоти сохасидаги ахоли норозилиги Каримовни хали бир канча амалга ошмайдиган популистик Фармонлар чикаришга мажбур килса керак.

Оксаройда Россия мудофаа вазири кабул килинди

Расмий хабарга кўра, кеча (23 сентябрь) Оксарой карогохида Ислом Каримов вазирликлараро харбий машгулотлар бахонасида мамлакатда бўлиб турган Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Ивановни кабул килди. Учрашув чогида мамлакатлараро харбий хамкорликка оид битимларнинг амалиёти, режа ва истикболдаги вазифалар хакида сўз борди.

ШХТ минтакавий тузилмаси мажлиси

Бугун (24 сентябрь) Тошкентда Шанхай хамкорлик ташкилоти минтакавий терророризм, диний экстремизм ва сепаратизмга карши кураш ташкилотига аъзо Марказий Осий мамлакатлари вакилларининг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди. Баландпарвоз ва сийка мавзудаги мазкур анжуманда яна худудда терроризм ва диний экстремизмга Карши кураш масалалари мухокама нишонида бўлди.

Имомали Рахмонов вазиятга ойдинлик киритди

Шу кунларда кўплаб оммавий ахборот воситалари, хусусан, халкаро Интернет тармогидаги баъзи шошкалок сайтлар Ўзбекистондан читкариб юборилаётган АКШ харбий контингентининг Тожиистон Республикаси худудидан кўним топиши мумкинлиги борасидаги хабарлари тасдикланмади. Улар бу борада Тожикистон хукуматининг юкори мулозимли шахсига таянганини билдиришаётганди.

Тожикистон рахбари Имомали Рахмонов АКШнинг Тожикистон худудида хеч кандай харбий базаси бўлмаслиги хакидаги маълумотини ИТАР-ТАСС агентлиги таркатди. Унга кўра, бу борадаги миш-мишлар асоссиздир.

Россия матбуоти эркинми ёки...

Кейинги пайтларда ўрис матбуотининг Ўзбекистондаги вазият, хусусан, Андижон исёни борасидаги нуктаи назари Каримов «рамка»си доирасига тушиб улгургани сир эмас. Аммо кеча (23 сентябрь) Россиянинг DTV-viasat телеанали эфирга узатган «Шокирущая документалистика: Грязные дела» кўрсатуви режим мутасаддиларининг капалагини учириб юборди. Кўрсатувнинг асосий шархловчиси, Буюк Британиянинг мамлакатдаги собик элчиси Крэг Мюррей Ўзбекистоннинг диний экстремизм борасидаги уйдирмаларини очиб ташлади.

Кўрсатуда Ўзбекистон зиндон (турма)ларида диний ва виждон эркинлиги билан камаклган махбусларга муносабат, уларнинг шавкатсизларча ўлдирилиши, калтакланиши ва катор кийнокларга солиниши лавхалари акс этди. Кузатувчилар ўрис журналистлари шу тарика шаккоклик килаверсалар, ака-ука Путин-Каримов орасидан оламушук ўтиши хам хеч гап эмас демокдалар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону