21 September 2005
03:00 - 23:00 - Ислом Каримов республиканинг шимолий худудларида - Ўзбекистон-Россия кўшма машклари
23:00 - Ислом Каримов республиканинг шимолий худудларида

Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Коракалпогистонда бўлиб, бу ердаги ижтимоий-иктисодий вазият билан танишди. Ўзбекистон радиоси ва телевидениеси хабарларига кўра, у Кегейли ва Нукус туманларидаги фермерлик ва тажриба-пахтачилик хўжаликларида, Нукус шахри ва Хўжайли туманидаги болалар муассасаларида бўлган. Сўнгра бу ердан президент Хоразм вилоятига ўтиб, Урганчда янги курилган мехмонхона билан танишган.

Ўзбекистон-Россия кўшма машклари

Бугун республикадаги “Фориш“ полигонида Ўзбекистон ва Россия Куролли Кучларининг тог-ўкчилар ва хаво-десант бўлинмалари иштироки билан кўшма антитеррор тактик машклари бошланди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг маълум килишича, бу машклар 22–23 сентябрь кунлари хам давом этади. Норасмий манбалар полигон Жиззах вилоятининг тоглик жойларида эканлигини таъкидламокдалар.

Шу машкларни кузатиш ва Ўзбекистон рахбарлари билан музокаралар ўтказиш учун 21 сентябрь окшомида Россия мудофаа вазири Сергей Иванов Тошкентга келди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону