19 January 2010
15:24 - Мамлакатимизда янги хусусий банк иш бошлайди
Ўзбекистон Марказий Банкининг Бошқарув Идораси "Hi-Tech Bank" номли хусусий ёпиқ акционер-тижорий банкга банк операциялари олиб бориш учун лицензия берди, дейилади Қирғизистонда фаолият олиб борадиган CA-News агентлигининг хабарида.

Янги банкнинг бошланғич капитали (Устав капитали) 5250 млн. сўм (МБнинг курси бўйича $3,5 млн.), жисмоний шахсларнинг улуши 51 фоиз. Бу – Ўзбекистоннинг 32-чи банки бўлибди. Хабарга кўра, у кичик ва хусусий бизнесни рағбатлантириш, янги мулкчилар синфини шакллантиришга хизмат қилади.

Қирғизлар бу ҳақда хабар тарқатар экан, Ўзбекистоннинг расмий ахборот агентлиги жим тургани мамлакатимзда хабарчиликнинг ночор аҳволини яна бир марта кўрсатмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону