17 September 2005
03:00 - 23:00 - “Мохият“ “Озод дехконлар“га карши
23:00 - “Мохият“ “Озод дехконлар“га карши

Хафталик “Мохият“ газетаси 16 сентябрь, жума кунги сонида “Озод дехконлар“ партиясини ва республика Бош прокурорлигининг Андижон вокеаларига оид хисоботи бўйича бир хафта мукаддам бу партия берган баёнотни каттик танкид килди. “Озод дехконлар“ мазкур баёнотида Бош прокурорликни ёлгон маълумотларга асосланган хисобот берганликда айблаган, ўз аъзоларини хисоботнинг сохта даъво эканини фош килишга даъват этган эди.

Танкидий макола “Фош бўлган бўхтон“ сарлавхаси остида ва расман Ю.Бўронов деган журналист муаллифлигида чоп этилган. “Биринчи навбатда хар кандай ўкувчида бир хакли савол тугилади, - дейди муаллиф. - Ўзбекистонда шунака партия бор эканми? Бор бўлса, нега бу партия сайловларда иштирок этмади?“ Саволнинг Ўзбекистон шароитида мантиксизлигига каранг!

“Партиянинг бу каби хатти-харакатларидан бир хулосага келиш мумкин, - деб ёзади Ю.Бўронов. - Гарчи “Озод дехконлар“ партияси беш-ўнта бекорчилардан ташкил топган бўлса-да (махаллаларда ош бериб, алдов йўли билан тўпланган аъзолар хисобга кирмайди, албатта), шундай партия борлигига кўпчиликни ишонтирмокчи. Халкнинг ишончини бу йўл билан козониб бўлмайди. Маслагингизни ўзгартиринг. Йўкса, бутун бир халкниинг нафратига дучор бўлишингиз (камалиб кетишингиз дейилмокчи, - “Харакат“ мухбири) мумкин“.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону