18 January 2010
20:08 -
Ўзбек чегарачиларининг Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги ғалабаси
Қирғизистон ахборот агентликларининг хабарига кўра, кеча Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида икки мамлакат чегарачилари ўртасида кутилмаган жанжал чиқди. 4 қирғиз ва 2 ўзбек чегарачиси орасида номаълум сабаб билан чиққан жанжалга 10 ўзбек фуқароси ҳам қўшилибди ва натижа ўзбекларнинг ғалабаси билан тамомланибди. Ўзбек чегарачилари ўқ отиб, бир қирғизни ярадор қилишган ва уни ўзлари билан олиб кетишган.
Қирғизистон ҳукумати бу воқеани ўрганиш учун махсус комиссия тузгани эълон қилинди. Ўзбекистонда бу ҳақда ҳеч қандай хабар йўқ. Давлатимизнинг расмий хабар агентлиги ЎзА ўзбек спортчиларнинг турли соҳалардаги оламшумул ғалабаларини ёритиш билан овора. Тўғри-да, бир қирғиз чегарачиси яраланиб, Ўзбекистонга олиб кетилган бўлса, шуни ҳам хабар қилиб ўтирамизми? Келажаги буюк давлат бир қирғиз билан шуғулланиб ўтирадими? У қирғизнинг яқинлари қандай талвасада эканлигини тушуниш мумкин, аммо бизга нима?