17 January 2010
05:50 -
Демократик мухолифатнинг жонланиши Қашқадарёдан бошлангани баъзиларни жазавага туширди
12 январь кунги хабарларимизда Қарши шаҳрида вилоят демократларининг вакиллари йиғилиб, ҳозирги оғир аҳволда демократик мухолифатни қайтадан оёққа турғизиш учун нималар қилиш кераклигини муҳокама қилгани ҳақида хабар қилгандик. Демократик мухолифатнинг ўзаги бўлган “Бирлик” мазкур анжуманлар сериясини бошқа вилоятларда ҳам ташкил этишга ҳаракат қилишини таъкидлагандик.
Ўша хабардан маълумки, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг (ЎИҲЖ) вилоят бўлими фаоллари бу анжумандан фойдаланиб, ўзларининг ички масалаларида қарорга келишди, янги раҳбар сайлашди.
Шундан сўнг пасткашлик ва ифлосликнинг рамзига айланган “Янги дунё” сайтида “Бирлик” ва “Эзгулик” раҳбарияти шаънини ҳақоратловчи мақолалар чоп этила бошланди. Гўё, Қаршидаги йиғилиш аллақандай Гулшан Қораевани лавозимидан йиқитиш ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятини пароканда қилиш учун ташкил қилинганмиш. Сайтда мазкур йиғилишнинг қаердан олингани кўрсатилмаган баённомаси чоп қилиниб, унда нутқ ирод қилган шахсларнинг чиқишлари берилган. Ўзбек ҳукуматининг бош мақсади Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятини парчалаш эканини кўпчиликка тушунтирмоқчи бўлаётган масхарабоз Абдужалил Бойматовнинг бир неча баёнотлари чоп қилинган.
Аслида, ҳамма ҳақиқий ҳуқуқ ҳимоячилари “Эзгулик”да тўплангандан кейин ЎИҲЖ феълан йўқ бўлиб кетган, яккаланиб қолган раис Толиб Ёқуб обрўсини сақлаб қолиш учун чет элга чиқиб кетишни маъқул кўргани ҳам ҳаммага маълум. Тўлқинли жараёнлар бўлаётган вақт учун оддий воқеа бу. Ташкилотларга бировлар келади, бировлар кетади, ташкилот янгиланади. Айнан қашқадарёлик ҳуқуқ ҳимоячилари ЎИҲЖни тиклаш йўлига ўтган бўлсалар, улар олқишга сазовордир.
Кеча-бугун бир қанча мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг электрон манзилларига “Уч бошли илон” сарлавҳали мағзава тарқатилиб, унда гўё мазкур жамиятни бўлиш ишига Ўзбекистон ҳукумати “Бирлик” ва “Эзгулик” раҳбариятининг жалб қилингани айтилгани ҳам қизиқ. Демак, ташкилотнинг янгиланишидан кимлардир ташвишга тушган.
Қаршидаги йиғин, унинг интернетда чоп қилинган баённомаси ва ундан сўнг бошланган кампания борасида изоҳ берган “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Дайнов Ташанов Қаршидаги демократларнинг умумий йиғилиши ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти мажлиси икки алоҳида воқеа эканлиги, “Янги дунё” сайтида эълон қилинган мажлис баённомаси ҳам сохталиги, ўзининг номидан айтилган гапларнинг бирортасидан хабари йўқлигини билдирди. “Бойжалилнинг кимлигини ҳам билмайман, унинг ташкилоти билан ҳам ишим йўқ, лекин ҳуқуқ ҳимоячиларининг вилоятдаги фаолиятини жонланиши учун ҳар қандай ҳаракатни амалга оширишга тайёрман” деди “Бирлик” фаоли.
Қарши шаҳрида ўтган вилоят демократларининг бу йиғилиши – Ўзбекистонда демократик мухолифани қайтадан оёққа қўйиш йўлидаги тарихий воқеа бўлди. Йиғилишларни бошқа вилоятларда ҳам ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Мухолифатнинг олға кетишида муҳим аҳамият касб этадиган бу каби анжуманларни ўтказишга аллақандай ифлосларнинг чиқишлари тўсқинлик қила олмайди.