16 January 2010
06:05 - Чориевларнинг суди 18 январгача кечиктирилди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Ҳасан Чориевнинг ўғли Ботир ва келини Азиза Саидовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига кириш) асосида қўзғатилган жиноят ишини кўриш 18 январга кечиктирилди. Кеча жиноят ишлари бўйича Сергели тумани судига маҳкамада иштирок этиш учун борган хонадон аъзолари эрталабдан кечгача кутишди ва кечқурун суд котиби мажлиснинг кўчирилганини маълум қилди.

Тошкент шаҳар транспорт милицияси томонидан тузилган бир неча томлик жиноят ишига мувофиқ, Азиза Саидова ва Ботир Чориев 2005 йилда Хорижга чикиш, келиш ва фуқаролик идораси рухсатномаларини олмасдан мамлакатни тарк этган. Улар ўтган йил кузида Тошкентга келгач, паспортлари олиб қўйилиб, уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилган, лекин эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилмаган. Бироқ хонадоннинг худди шу мақомдаги катта фарзанди Баҳодир Чориев (“Бирдамлик” ҳаракати етакчиси) мамлакатга келиб кетди. Ҳолбуки, унга нисбатан ҳам иш қўзғатилганди.

Хорижга чиқиш, мамлакатга кириш масаласидаги қоидалар қанчалик чигал бўлса, асосан, сиёсий қарашлари эвазига қочоқ бўлиб чиқиб кетганларнинг юртга келиб кетиши ҳам шунчалик тушунарсиз. Масалан, халқаро ҳуқуқий нормативларни қўйиб туринг, оддий мантиққа кўра, қочоқ ўз мамлакатига қайтса, у қочоқ мақомини йўқотади. Тайинки, қочоқ мақомини йўқотган шахснинг иши миллий қонунчиликка мувофиқ кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, Чориевлар 2005 йилда БМТнинг қочқинлик мандати билан АҚШдан бошпана топишган ва нимагадир ўтган йили кузида Ўзбекистонга қайтишганди, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону