15 January 2010
12:30 -
Гаитида ер қимирлашнинг 7 минг қурбони умумий мозорга кўмилди, дунё унга ёрда беришга шошмоқда

Қизил Хоч вакилига кўра, қурбонларнинг умумий сони 45-50 минг бўлиши мумкин. Ярадорлар ва ўй-жойини йўқотгани учун ёрдамга муҳтожларнинг сони 3 миллион деб тахмин қилинмоқда. Ҳудуди кичкина бўлган Гаитининг аҳолиси 20 миллиондан кўпроқдир.
Дунё бу қашшоқ мамлакатга ёрдам беришга шошилмоқда. Аммо ёрдам оқимини ўзлаштиришнинг йўлида ҳам муаммолар кўп. Масалан, руслар юборган уч учоқ Гаити пойтахтидаги аэропорт тўла бўлгани сабабли қўшни Доминикан Республикасининг пайтахти Санто-Домингога қўнган. Энди тоғли йўллардан Гаитига етиб бориш ҳам осон бўлмайди.
Ёрдамнинг секин келишидан ғазабга тушган гаитиликлар йўлларни жасадлар билан тўсиб қўйишгача боришибди. Бу ҳақда яна ўша Reuters агентлиги Time журналининг фотографи Шоль Шварцга асосланиб хабар беради.
Табиий, асосий ёрдамни бу ерга энг яқин бўлган АҚШ бермоқда. АҚШ Мудофа вазири ва Давлат Котиби чет элларга қиладиган сафарларини бекрор қилиб, ёрдам масаласи билан шуғулланишаётгани ҳам бунинг исботидир. Гаити аэропорти айнан АҚШ учоқлори билан тўлиб кетгани сабабли, рус учоқлари қўшни мамлакатга қўнган бўлса керак.
Айни замонда дунёнинг иқтисоди энг кучли 20 мамлакатини бирлаштирувчи G20 расмий баёнот тарқатиб, Гаитидаги воқеаларни кузатиб бораётгани ва керакли ёрдам берилажагини билдирди, дейилади русларнинг Интерфакс агентлиги тарқатган хабарда.
Франция президенти Саркози эса Гаитига ёрдам уюштириш бўйича халқаро конференция ўтказишга чақирган.
Вайроналар остида қолганларни қутқариш яна 1-2 ичида битади, чунки ундан кейин вайроналар остида тирик одам қолмаслиги аниқ. Аммо, мамлакат ярасини даволаш йиллар бўйлаб давом этади.