11 September 2005
03:00 - 23:30 - Гулнора Каримованинг махаллий матбуотдаги илк чикиши
23:30 - Гулнора Каримованинг махаллий матбуотдаги илк чикиши

Ўзбекистонда энг кўп нусхада таркаладиган "Даракачи" дам олиш, кўнгилочар газетаси ўзининг шу йил 8 сентаябрь сонида Ўзбекистон Президентининг тўнгич кизи Гулнора Каримова билан сухбат-макола чоп этди. Хажман йириккина мазкур маколада газета тахририяти Гулнора Каримованинг шахсига бахо бераркан, унга факатгина Президентнинг кизи сифатида караш нотўгри бўлишини таъкидлайди. Унинг нафакат юртда, балки чет элларда хам ўзига хос мавкега эришгани, бу борадаги катъияти, хозирги фаолияти тилга олинади. Шунингдек, Гулнора мухбир билан сухбатда ўз хиссиётлари билан ўртоклашаркан, ёлгонни ёмон кўришини, эридан ажралганини назарда тутиб бўлса керак, бошидан кўп ташвишлар ўтганини такрорлайди.

Газетага кўра, Гулнора якин бир-икки йилларда мамлакатнинг Москвадаги элчилигида маслахатчи, Ташки ишлар вазирлигининг стратегия бўлимида ходим, хозирги пайтда эса Сиёсий тадкикотлар марази рахбари бўлиб ишлаётган экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону