12 January 2010
00:11 - Қирғизистонда ҳаётнинг сифати Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистондан юқори
2009 йилда Қирғизистонда ҳаётнинг сифати Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистондан юқори эканлигини иддао қилаётган International Living журнали АҚШнинг Мэриланд штатнинг маркази Балтиморда нашр этилади. Журнал экспертлари ҳаёт сифатининг баҳолаш учун қуйидаги каби критерийлардан фойдаланишган: яшашнинг арзон-қимматлиги, иқтисод, инфраструктура, атроф муҳитнинг аҳволи, сағлиқни сақлш, маданият ва вақт ўтказиш, эркинлик, риск ва хавфсизлик ва бошқалар. Ҳар бир критерий учун максимал 100 балл берилган.

Собиқ Совет жумҳуриятлари International Living берган критерийларга кўра, шундай балларга эга бўлишибди:

Литва - 73 балл
Эстония - 71
Латвия - 70
Молдова - 65
Украина - 62
Гуржистон - 56
Арманистон - 56
Беларусия - 54
Россия - 54
Тожикистон - 51
Қирғизстон - 51
Озорбайжон – 51
Ўзбекистон – 49
Қозоғистон – 48
Туркменистон – 46

Жаҳоннинг 194 мамлакати кирган рўйхатда биринчи ўрин Францияда – 82 балл. Биринчи ўнталикка яна қуйидагилар киради - Австралия, Швейцария, Германия, Янги Зеландия, Люксембург, АҚШ, Бельгия, Канада ва Италия. 194-чи ўринда Сомалия – 30 балл.// internationalliving.com

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону