07 September 2005
03:00 -
23:00 - Андижон фожиаси: янги уйдирмалар
- Тошкентдан Бухорога тезюрар поезд кўйилди
17:00 - Ўзбек ёшлари “кўгирчок“ партиялар сиёсатига кизикмайди
23:00 - Андижон фожиаси: янги уйдирмалар
Бугун (7 сентябрь) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси оммавий ахборот воситалари ходимлари, хорижий ва дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказиб, шу йилнинг 13 майида рўй берган Андижон фожиалари борасида ишчи гурух ва бир гурух "дипломатлар"дан таркиб топган комиссияга хисобот берди. Дастлабки тергов маълумотларига кўра, Бош прокуратура мазкур ходисанинг хориждан туриб бошкарилгани, максад Ўзбекистонни исломий давлатга айлантириш бўлганини, бу эса мамлакатнинг миллий манфаатларига зид эканини кайд этди,
Бош прокуратурага кўра, террорчиликда гумон килинаётган 120 нафардан ортик шахслар Покистон ва Авгонистоннинг кишибилмас аллакаерларида махсус тайёргарликдан ўтган бўлиб, улар Лондандан кўним топган Хизбут-тахрир ва Туркистон радикал террорчи ташкилотларининг аъзоларидир. Андижондаги харакатлар рўй-рост дунёнинг энг илгор давлатлари (номлари айтилмади Харакат) томонидан геополитик манфаатлар илинжида амалга оширилган. Баъзи дипломат, хукук химоячилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари аввалдан террорчилик содир этилиши кўзланган манзилга жойлаштирилган. Террорчиларнинг 70 нафаридан ортиги Киргизистон фукароларидир.
Тергов харакатлари давомида хозирга кадар 15 нафар ашаддий террорчиларга нисбатан айблов хулосаси тузилиб бўлингани, ишнинг Олий судга чикарилгани маълум бўлди. Якин кунларда Яна 106 нафар террорчи устидан айблов хулосалари тахт холга келтирилади.
Албатта, бу Андижонда каттол режимга карши исён килган бечора халкка ўт очган Каримов режимининг хулосалари. Бош прокуратурада тилга олинганидек ашаддий жиноятчиларга карши тайёрлаб кўйилган айбловлар хам мавжуд. Олий суднинг хозирданок когозларга тушириб кўйиилган хукмларини кутиш хам шарт эмас. Ишкилиб диктатор Каримов башарасини очувчи ашаддий "террорчи-гувох"лар 2008 йилнинг 1 январигача отилиб тугатилса бас.
Шуни хам эслатиб ўтиш керакки, Бош прокурорлик 5 сентябрда Сенатга берган маълумотида, 70 нафар диний экстремист террорчилик ва кўпорувчиликка Киргизистоннинг жанубий вилоятларида тайёрлангани билдирганди. Кеча Бишкекда Киргизистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Вяч.Хан бу иддиоларни томоман рад этган.
Тошкентдан Бухорога тезюрар поезд кўйилди
Бугун (7 сентябрь) Тошкентдаги Шимолий вокзалдан Бухоро шахрига тезюрар "Шарк" поезди жўнаб кетди. Ўзбекистон шароитига кўра, кўп кулайликларга эга бўлган мазкур поезднинг 7 соат мобайнида Бухорога кириб боргани айтилмокда.
Илгари Самарканд билан Тошкентни богловчи "Регистон" экспресс поездлари катнов лойихасини амалга оширган Осиё Тараккиёт Банки мазкур лойихани хам молиялаган. Ахолии бу кулайликдан мамнун бўлиши мукаррар.
17:00 - Ўзбек ёшлари “кўгирчок“ партиялар сиёсатига кизикмайди
“Камолот“ ёшлар харакати Марказий Кенгаши нашри - “Turkiston“ газетаси бугунги, 7 сентябрдаги сонида газета мухбири Омонулла Файзиев ва Хусан Иброхимовнинг “Ёшлар сиёсатга кизикади...ми?“ сарлавхали тадкикий маколасини эълон килган. Унга кўра, якинда “Turkiston“ газетаси билан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси хамкорликда Тошкент шахридаги олий ва ўрта махсус ўкув юртларида тахсил олаётган 16–23 ёшлардаги талабалар ўртасида “Сиёсий партиялар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари“ юзасидан аноним холда социологик сўров ўтказган экан.
Бунда, албатта, сўров ўтказганлар катагонда бўлган “Бирлик“, “Эрк“, “Озод дехконлар“ партияларини эсларига хам келтиришмаган (бугунги Ўзбекистонда мухолиф партияларнинг номларини хатто тилга олиш “гунох“ хисобланади!) Сўровномада Ўзбекистон Либерал демократик партияси, “Адолат“ социал-демократик партияси, Ўзбекистон Халк-демократик партияси, “Фидокорлар“ миллий-демократик партияси ва “Миллий тикланиш“ демократик партияси деган баландпарвоз номлар берилган 5 “кўгирчок“ партия устида гап борган.
Тажриба тарикасида ўтказилган мазкур сўров биз учун, аввало, ёшларнинг “кўгирчок“ партияларга муносабатларини билиш ва бу партияларнинг ёшларга таъсири сустлигига икрор бўлиш, колаверса, мухолиф партияларнинг ёшлар такдирига лат етказмаган холда улар орасига кириб бориши зарурлиги жихатидан ахамиятлидир. Маколадан айрим сўров натижаларини айнан келтирамиз.
“Сизнингча, бугунги кунда сиёсий партияларнинг фаолияти ёшларга кандай таъсир кўрсатмокда?“ деган саволга респондентларнинг 58,3 фоизи - “таъсири сезилмайди“, 25,3 фоизи - “таъсири кучли“ ва 16,3 фоизи - “жавоб беришга кийналаман“ деб жавоб берган.
Респондентлар мазкур саволга оид жумладан куйидаги фикрларни билдиришган:
- “Сиёсий партиялар фаолиятида ёшларни рухлантирадиган, каноатлантирадиган хатти-харакатлар сезилмайди“.
- “Жавоб бера олмайман. Чунки бу партиялардан биронтасининг фаоллиги кўринмаяпти“.
- “Барча партияларнинг дастурлари бир-бирига ўхшамаган бўлса-да, лекин уларнинг олиб бораётган ишлари бир хил. Яъни факат депутатликка номзод кўрсатиш пайтида сезилади“.
Макола муаллифларининг ёзишларича, “сўровда иштирок этган ёшларнинг карийб барчаси ўзининг “бирон-бир сиёсий партияга аъзо эмаслиги“ни, кўпчилиги “сиёсий партиялар фаолияти билан якиндан таниш эмаслиги“ни,.. 20,8 фоизи эса сиёсий партияларга нисбатан “бетарафлиги“ни билдиришган“.