10 January 2010
02:09 - Арманистон Афғонистонга ўз ҳарбийларини юбормоқда
Русларнинг Новости агентлиги тарқатган хабарга кўра, Тинчлик Ўрнатувчи Халқаро Кучларининг таркибида террорга қарши кураш урушида қатнашиш учун Арманистон Афғонистонга кичкина бўлса ҳам ҳарбий контингент юбормоқда. Унга 36 пиёда, уч алоқа офицери ва бир ҳарбий доктор кирар экан.

Арман ҳарбийлари НАТОнинг Шимолий Қўмондонлигига бўйсунувчи Германия ҳарбий кучлари таркибида Қундуз шаҳридаги аэропортнинг хавфсизлигини таъминлаш билан машғул бўлишади. Хабардан кўринишича, арманилар тўғридан-тўғри ҳарбий операцияларда иштирок этишмоқчи эмас.

Афғонистонга февраль ойида кетишдан олдин армани ҳарбийлар Германияда уч ҳафта тарйёргарлик кўрадилар.

Тахмин қилиш мумкинки, ҳозир Россиянинг энг яқин иттифоқчиси бўлган Арманистон бундай қарорни Кремль билан келишиб қилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону