09 January 2010
12:22 - The Guardian кўзи билан дунёнинг “бош оғриқ” нуқталари
Машҳур The Guardian нашри 2010 йилда дунёнинг энг бош оғриқли нуқталари бўладиган минтақаларнинг рўйхатини эълон қилди. Инглизларнинг газетаси “бош оғриқ” билан бир қаторда, унинг эквиваленти сифатида, “қайноқ нуқта” ифодасини ҳам ишлатган.

Дунёнинг энг бош оғриқли ёки қайноқ нуқталари The Guardian экспертларига кўра қуйидагилар бўлади:

1. Эрон – БМТ ва МАГАТЭ қарорларига бўйсинмасдан ядровий қурол устида ишламоқда, Ливан, Фаластин, Ироқ ва Йеменда жангариларни қўллаб-қувватлайди, Исроилга таҳдидлар қилади, нефть ва газ бойликлари кўп бўлишига қарамасдан иқтисоди чўкмоқда, ишсизлик даражаси, айниқса ёшлар орасида юксак ва ҳ.

2. Покистон ва Афғонистон – сабаблари тушунарли

3. Фаластин

4. Йемен

5. Судан – бу мамлакат учун “секин ишлайдиган мина” таърифи берилган

6. Зимбабве

7. Шинжон ва Тибет

8. Шимолий Кавказ (Ингушистон, Доғистон ва Чеченистон; Озорбайжон, Арманистон ва Тоғли Қорабоғ; Гуржистон, Жанубий Осетия ва Абхазия)

9. Бельгия

10. Италия

Бу рўйхатга охирги икки мамлакат нима сабабдан киритилганини тушуниш қийин. Аммо, Шимолий Кавказга катта эътибор берилган ва бутун дунёда тинчлик бўлса ҳам, Шимолий Кавказ тинчимаслиги урғуланган. Шундоқ бўлса ҳам, бу минтақа саккизинчи ўринга қўйилган.

Хуллас, анчагина бахсталаб рўйхат бу.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону