31 August 2005
03:00 - 18:30 - «Каримовсиз Ўзбекистон» кампанияси Киевдан бошланди - Ўзбекистон Сенатининг кадрларни янгилаш тўгрисидаги карорлари 17:00 - Байрам кайфияти ортидаги хавотирлик - Буш Каримовга табригида нима деди? - Каримов Тошкентни айланди
18:30 - «Каримовсиз Ўзбекистон» кампанияси Киевдан бошланди

Бугун Украинада яшаётган ўзбеклар ва бир катор махаллий ташкилотларнинг вакиллари Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси олдида «Каримовсиз Ўзбекистон» шиори остида митинг ўтказдилар. Эрталаб соат 11 да бошланган митинг 2 соат давом этди.

Митинг Украинадаги заргалдок инкилобининг ташкилотчиларидан бири бўлмиш «Помаранч» ташкилотининг аризасига кўра Киев шахар хокимлигининг рухсати билан ўтказилди. Бу тадбирни тайёрлаш ва ўтказиш асосан «Бирлик» Партиясининг Украина ташкилоти ва «Украинадаги ўзбек кочинлари ва мажбурий мигрантлар хукукларини химоя килиш» жамияти зиммасига тушди.

Украинанинг хамма марказий телеканаллари ва бошка оммавий ахборот воситаларининг журналистлари бу ерда хозир бўлиб, митинг хакида репортажлар тайёрладилар. Бугуннинг ўзиёк хамма телеканалларда митинг хакидаги репортажлар кайта кайта кўрсатилди. Репортажлар «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Исмоил Дадажон, «Эзгулик» фаоли Рафик Ганиев, «Украинадаги ўзбек кочинлари ва мажбурий мигрантлар хукукларини химоя килиш» жамиятининг раиси Дўстназар Худайназаров, «Бирлик» Партиясининг Украина ташкилотининг рахбари Аваз Файзовлар билан интервьюларни хам ўз ичига олган.

Митинг катнашчилари Ўзбекистондаги диктатор режимни, унинг Андижондаги хунрезлигини кораловчи шиорларни «Йўколсин Каримов», «Каримовсиз Ўзбекистон» хайкириклари билан биргаликда айтиб, элчихона олдидаги майдонни ларзага келтирдилар.

Тинч ўтган митингни элчихона тарафидан чакирилган 80 нафар милиционер ва атрофда йигилган юзлаб киевликлар кузатдилар. Ўзбекистон хавфсизлик хизматининг одамлари эса вокеаларни видеога туширдилар.

Ўзбекистон Сенатининг кадрларни янгилаш тўгрисидаги карорлари

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 27 августда бир неча мансабдорларни янгилаш тўгрисида карорлар чикарган эди. Улар бугунги матбуотда эълон килинди. Сенат, масалан, Ўзбекистон Конституциявий суди раиси Мирза-Улугбек Абдусаломовни лавозимидан озод этди. Хозир унинг ўрни бўш. Ўзбекистоннинг Афгонистондаги элчиси Алишер Ахмаджонов ўрнига Парвиз Алиев, Туркиядаги элчиси Рустам Исаев ўрнига Улфат Кодиров тайинланди. Илгари бундай лавомиздаги кадрларни алмаштириш тўгрисида Ўзбекистон президентининг ўзи фармон чикарарди.

17:00 - Байрам кайфияти ортидаги хавотирлик

Ўзбекистон режими ўз мустакиллигининг 14 йиллигини байрам килмокда. Шу йилдан бошлаб пойтахтдаги байрам тантаналари Мустакиллик майдонида эмас, балки “Халклар дўстлиги“, Ўзбекистон, Фуркат шохкўчалари ва Бўзсув канали ўртасида бунёд этилган, Ўзбекистон Миллий боги деб ном берилган худуддаги янги курилган хашаматли амфитеатрда бўлиб ўтади. Ва тантаналарни, бирор кор-хол юз бермаса, бугун, 31 август окшомида, соат 7 яримда бошлаш кўзда тутилган. Улар Ўзбекистоннинг барча давлат телеканаллари хамда Туркиянинг “Turksat“ сунъий йўлдоши ва Интернет оркали олиб кўрсатилади.

Хукумат курилиш, хавфсизлик, бадиийлик ва маънавий-таргибий жихатдан байрамга катта тайёргарлик кўрди. Ўзбекистон президенти 22 августда фармон имзолаб, куч ишлатар органлар ва вазирликларнинг 155 ходимини фахрий унвонлар ва орденлар билан, шу жумладан Андижон вокеалари давомида халок бўлган харбийлар, махсус хизмат одамлари ва милиционерлардан 27 кишини ўлимидан сўнг орденлар билан мукофотлади. Ўша куни чикарилган бошка фармонга кўра, давлат хизматчилари ва ижтимоий-иктисодий сохалар ходимлари хам, 24 августдаги фармон бўйича эса фан, маданият ва маърифат сохаларининг айрим ходимлари хам ўксинтирилмади.

Ўзбекистон хукуматида Андижонда отилган ўклар бу йилги байрамда акс садо бермасмикан деган катта хавотир бор. Зеро, республика прокурорлиги матбуот хизматининг билдиришига кўра, ўша вокеалар вактида фукаролар кўлига ўтган анчагина курол-ярогларни куч ишлатар тизимлар ханузгача кайтариб ололгани йўк Масалан, кечаданок Ўзбекистон Миллий боги чор атрофдан харбийлар ва “тартиб посбонлари“ томонидан ўраб олинди.

Сўнгги кунларда Тошкент шубхали хар хил унсурлардан тозаланди. Нафакат ДАН ходимлари томонидан, балки вилоятларда сунъий равишда бензин такчиллигини яратиб, четдан пойтахтга автоларнинг келиши хам чеклаб кўйилди. Бугун Тошкент кўчаларида милиция ходимлари томонидан “кишлоки“ йигитлар тўхтатилиб, хужжатлари текширилаётгани, баъзан эса милиция автомашиналарига мажбурлаб чикарилаётгани гувохи бўлиш мумкин.

Боз устига, Киргизистоннинг Ўш шахридан 3 киши - бир ўзбекистонлик ва икки киргизистонлик фукаро террорчилик амалиётини амалга ошириш учун Тошкентга кетганлиги тўгрисида Ўзбекистон “орган“ларига келиб тушган маълумот “тартиб посбонлари“ни оёкка тургазди. Шу кунларда Тошкент кўчаларида ушбу “террорчи“ларга нисбатан кидирув эълон килингани хакидаги суратли варакаларни кўриш мумкин. Варакалардан маълум бўлишича, улар Ўзбекистон хукук-тартибот идоралари томонидан террорчилик, конституциявий тузумга тажовуз килиш, кўпорувчилик, котилликда айбланаётган 24–27 ёшлар ўртасидаги ўзбек йигитлари экан. Уларнинг Андижон вокеаларига дахлдорлиги варакаларда айтилмаган.

Буш Каримовга табригида нима деди?

Мустакиллик байрами муносабати билан жахон давлатларидан Ўзбекистон президенти номига келаётган табрикномаларни республика ОАВлари бирма-бир эълон килмокда. Масалан, АКШ президенти Жорж Буш ўз табригида, жумладан, бундай деган:

“Биз терроризмга карши урушда Ўзбекистон билан хамкорлигимизни кадрлаймиз хамда узок муддатли баркарорлик ва равнак топишнинг тамал тошлари сифатида демократик ва бозор эркинликларини олга силжитиш ишида Ўзбекистон хукумати ва халки билан хамкорликдан умидвормиз.

Аввалги хамкорлигимиз асосида биз келгусида халкларимиз ўртасидаги хамкорликни ривожлантира олишимизга ишонч билдираман.“

Каримов Тошкентни айланди

30 август куни, кечкурун Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Тошкентда Мустакиллик байрами арафасида ишга туширилган “Байтекст“ тўкимачилик корхонаси фаолияти билан танишди. Корхона таъсисчилари Туркия фирмаларидир.

Шунингдек, И.Каримов Хадрада байрам олдида куриб битказилган “Болалар ижодиёти маркази“ биноси ва майдонни хам бориб кўрди. У борган худудларда аввалданок катта хавфсизлик чоралари кўрилган ва улар одамлардан тозаланган эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону