03 January 2010
16:12 -
АҚШ террорга қарши учинчи фронт очмоқчими?
“Дельта” авиакомпаниясининг Амстердам-Детройт учоғини ўтган йилнинг 26 декабрида портлатишга ҳаракат қилган нигериялик Умар Муталлибнинг ушланишидан кейин бошланган воқеалар - АҚШ террорга қарши учинчи фронт очмайдими, деган савол туғдиради.
Аввалига АҚШ президенти Барак Обаманинг ўзи баёнот бериб, Умар Муталлиб Ал-Қоиданинг Йемендаги ташкилоти томонидан учоқ портлатиш учун юборилганини айтди. Кеча эса АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлигининг бошлиғи генерал Дэвид Петрэус Ал-Қоидага қарши урушда ёрдам бериш масалаларини гаплашиш учун Йеменга келди.
Дэвид Петрэуснинг Йеменга келгани ва бу ерда учрашувларни мамлакат президенти Али Абдалла Салехдан бошлаганини билдирган СNN агентлигига кўра, Йемен ва АҚШ махсус хизматлари Ал-Қоида жангариларига қарши махсус операциялар ўтказиш режаларини тузишга бошлашган. Reuters агентлигининг билдиришича, Йеменда террорга қарши оперцияларни молиявий қўллаб-қувватлашда Буюкбритания ҳам иштирок этади.
Ислом экстремизмининг ўчоқларидан бири ҳисобланган Йеменда америкаликларнинг махсус операцияларда иштирок этишга бошлаши шунчаки оддий воқеа бўлолмайди, дейди мухбиримиз. Кўринишидан, Обама ҳукумати Ироқ ва Афғонистон билан Покистонда терроризмнинг илдизлари қўпорилаётганидан рағбатланиб, террорга қарши урушда учунчи фронт очишга тайёрланмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения