02 January 2010
12:38 -
Покистонда ўлимчи-террорист тарафидан 88 бегуноҳ мусулмоннинг ўлдирилиши Ислом дунёсидаги чуқур инқирознинг ташқи кўринишидир
Покистоннинг Лакки-Мармат шаҳарчаси яқиндаги бир қишлоқда спорт майдончаси олдида ўзини машинаси билан портлатган ўлимчи-террорист, яъни ўзини ҳам ўлдириш йўли билан террористик ҳужум уюштирган одам, волейбол ўйинини тамоша қилаётган 88 кишининг умрига завол бўлди. Ўлганларнинг ичида жуда кўп қариялар ва болалар бор эди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Покистон расмийларига кўра, ўлимчи-террорист Ал-Қоида билан боғланган Толибон гуруҳларидан бирининг одамидир. Толибон бу ҳужум учун маъсулиятни ўз бўйнига олибди ҳам. Мамлакатнинг ички ишлар вазири Раҳмон Малик толибларни “Покистон душманлари, Исломнинг душманлари” деб атаган.
Reuters агентлигининг хабарида бу террористик ҳужум кўпроқ Покистон президенти Асиф Али Зардорининг келажагига қандай таъсир қилиши нуқтаи назаридан ёритилади. Аслида, воқеанинг бошқа тарафи ундан ҳам муҳимдир.
АҚШ, НАТО ва Покистон қўшинларининг ҳужумлари натижасида Ал-Қоида ва Толибон жуда оғир аҳволга тушган. Аскарлар ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш учун олинган чора-тадбирлар натижасида Ислом фанатиклари томонидан тайёрланиб, ҳар нарсага тайёр бўлган минглаб ўлимчи-террористлар учун ҳаракат майдони кескин қисқартирилди. Бир неча кун аввал Афғонистонда 8 нафар америкаликнинг ўлдирилиши каби воқеалар антиқага айланмоқда.
Бундай шароитда Ал-Қоида ва Толибоннинг ўлимчи-террористлари вазиятни беқарорлаштириш учун бегуноҳ мусулмонларни ўлдиришдек осон йўлни танлаётганлари фақатгина уларнинг чорасизлигини эмас, балки, одамийлик руҳини йўқотаётганларини ҳам кўрсатади.
Тушуниш керакки, Фаластин, Афғонистон ва Покистонда фақатгина Фаластиннинг мустақиллиги ва Покистон билан Афғонистонда исломий давлат яратиш учунгина кураш кетмаяпти, бу кураш-урушнинг асл моҳияти – Ислом дунёсидаги чуқур инқироздан чиқиш йўлини қидиришдир. Минг афсуски, мўътадил мусулмонлар, мўътадил Ислом уламолари тамошабин бўлиб, кураш майдонини ислом жоҳилларига ташлаб қўйишди. Бу кураш ислом жоҳилларининг мағлубияти билан тугаши муқаррар, чунки танланган йўл хато.
Мўътадил мусулмонлар Ислом дунёсини чиқур инқироздан олиб чиқиш учун Ислом динида жиддий ислоҳотлар ўтказиш кераклигини қанча аввал тушунсалар шунча яхши бўлади. Шу пайтгача Исломдаги энг муҳим ислоҳотларни Ал-Бухорий, Ат-Термизий каби Марказий Осиёлик уламолар қилишган. Ҳозир ҳам ташаббусни Марказий Осиё, хусусан ўзбекистонлик уламолар ўз қўлларига олишлари керак.
Христиан дунёси ҳам бир вақтлар чуқур инқироздан Ренесанс номини олган ислоҳотлар туфайли чиққанини ҳам эслатиб ўтишдан фойда бор.