01 January 2010
22:48 -
ЕХҲТда раислик Қозоғистонга ўтди
Бугун Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотида раислик расман Юнонистондан Қозоғистонга ўтди. Собиқ Совет жумҳуриятларидан Қозоғистон биринчи бўлиб бу ташкилотда раислик қилиши, шубҳасиз, бу мамлакат ва унинг раҳбариятини обрўсини оширади. Қозоғистоннинг президенти Нурсултон Назарбой дунё миқёсидаги сиёсатчига айланди, дейиш мумкин.
Айни замонда, бу воқеа ўзбекларни яна бир марта ўйлантириб қўйиши керак. Марказий Осиёда ҳар доим етакчи роль ўйнаган ўзбеклар секин-аста ҳамма позицияларини қўлдан бермоқдалар. Расмий ўзбек сиёсий элитаси ўзининг мутлақо уқувсизлигини кўрсатди. Ўзбекистоннинг бу аҳволга тушишининг сабабчиси Ислом Карим эса, ҳеч нарсани ўзгартиролмайдиган сиёсий мурдага айланиб бўлган.
Энди ҳамма умид демократик мухолифатда.