29 August 2005
03:00 -
21:00 - «Бирлик»чи Холикназар Ганиев хакида хали хам хабар йўк
15:00 - Ўзбекистонда «Фридомхауз»лар ёпилса керак

«Бирлик»нинг Самарканд вилоят ташкилоти раиси Холикназар Ганиев 24 август куни ўз уйидан икки кўча наридаги бир кариндошиникига таъзияга чикиб кетгани ва шу бўйича кайтиб келмаганини хакида илгари хабар бергандик. «Бирлик»нинг адвокати, «Эзгулик» жамияти раисининг ўринбосари Рухиддин Комилов хафта сўнгида Самаркандда бўлиб, вилоят ва шахар ички ишлар бошкармаларидан Холикназар ака хакида маълумот олишга харакат килган. Аммо, миршаблар хеч нарсадан хабарсиз эканликларини айтиш билан чекланганлар. Холикназар ака яшайдиган Жомбой туман прокуратурасидагилар хам хеч нарса билмасликларини айтиб, расмий ариза берилган холда керакли суриштиришлар бошлаяжакларини билдирганлар. Рухиддин Комилов Холикназар аканинг расмий адвокати сифатида керакли аризани Жомбой прокуратурасига топширган, аммо, у ердан халгача жавоб йўк.
Маълумки, Холикназар Ганиевни шу йил 30 майда Тошкентда бўладиган «Бирлик»нинг пикет-митингида катнашиш учун кетаётганда 28 май куни Са марканд шахрида «Фридомхауз» биносидан чиккандан кейин ўгирлаб кетишган ва бир хафтадан кейингина унинг шахар миршабхонасининг изолятлорида 15 кунга камалиб ётганини тан олишган эди.

Шу кунларда Ўзбекистонда аксиламерикавий кайфият тобора кучайтирилмокда. АКШнинг нодавлат ва нохукумат ташкилоти бўлган «Фридомхауз»нинг Намангандаги ресурс маркази олдида 27 август куни бўлган вокеа хам айтганимизни тасдиклайди.
Хукук химоячиларининг хабарига кўра, шу куни ресурс марказида Фаргона водийсидаги хукук химоячилари ва америкаликлар (АКШ Конгресси, АКШ элчихонаси ва Тошкентдаги «Фридомхауз» вакиллари) иширокида водийдаги инсон хукуклари ахволи бўйича бўлаётган сухбат чогида ташкаридан бир неча ўн киши - махаллий фаоллар ва милиция ходимлари марказ биносига бостириб киришга уринишди. Киришолмади. Ташкилот номи ёзилган лавхани кўчириб ташлашди. Учрашув тугаб, унинг иштирокчилари кўчага чикишгач, ўзларини соткинликда айбловчи хакоратли сўзлар ёмгири остида таркалишди.
Тошкент ва Намангандаги «Фридомхауз»лар якин орада ёпилади дейишга тўла асослар бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения