29 December 2009
21:23 - Қўқонлик “Бирлик” фаолининг опаси оламдан ўтди
Икки кун аввал муҳожиротдаги биродаримиз, “Бирлик” Партиясисининг фаоли Исмоил Дадажоннинг опаси Салима ая 63 ёшида оламдан ўтди. Қўқонда узоқ йиллардан бери қонда қанд миқдорининг ошиши ва қон босимидан азият кўрган Салима аянинг маъракасига маҳаллий бирликчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари келишди, хонадон аҳлининг қайғусига шерик бўлишди.

Исмоил Дадажон ва оиланинг бошқа аъзоларига чуқур таъзия изҳор қиламиз, уларнинг қайғусига шерикмиз. Илойим марҳуманинг тупроғи енгил бўлсин!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону