29 December 2009
03:44 - Ислом Карим қирғиз ҳукумати раҳбарини қабул қилди
Бугун Оқсаройда Ислом Каримнинг Қирғизистон Бош вазири Дониёр Усеновни қабул қилгани кўрсатувчи лавҳалар маҳаллий телеканаллар орқали намойиш қилинди. Сайловни ўзи истаган шаклда ўтказиб олган Ислом Карим бир гапириб ўн кулган, қирғиз биродарлар билан қондошлигимизга урғу берган ҳолда намоён бўлди экранларда. Ҳатто у қўшни Бош вазирни рутбаси билан қутлаб, унга оқ фотиҳа ҳам бераётган кишидек таассурот қолдиришга интилаётгани ҳам сезилиб турарди. Лекин учрашувда бирор конкрет масала муҳокама қилигани, газ-паз ҳақида гапирилгани айтилмади.

Бироқ қирғиз матбуотчилари Дониёр Усеновнинг табиий газ ва бошқа энергетик масалалардаги ўзаро зиддиятларга барҳам бериш мақсадида Тошкентга келганига урғу беришмоқда. Ўзбекистоннинг расмий матбуотида эса бу борада бирор сатр йўқ. Аксинча, ўзбек – қирғиз ҳукуматлараро мажлис бўлиб ўтгани, унда турли масалалар кўтарилгани ҳақидаги умумий маълумотлар мавжуд. Эҳтимол, ўша турли масалаларнинг орасида икки халқни бир-биридан совутаётган газ масаласи ҳам бордир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону