26 December 2009
14:00 - Delta компаниясининг Амстердам-Детройт учоғи ҳалокатдан қутилди
Дунё ахборот воситаларининг бугун кечаси сенсация сифатида тарқатган хабарлари ваҳималидир. Маълум бўлишича, немисларнинг Delta ҳаво-компаниясига қарашли Амстердам-Детройт маршрути билан учаётган 278 пассажирли учоқ Морокко фуқароси Абдул Мудаллад тарафидан ҳавода портлатилмоқчи бўлган.

Қўлга олингандан кейин “Ал-Қоида” топшириғи билан учоқни портлатмоқи бўлганини эътироф этган Абдул Мудалладни пассажирларнинг ўзи ушлашибди. Аслида, учоқ ва пассажирларни худо асради деявериш мумкин. Чунки, Абдул Мудаллад қўлидаги бомбани биринчи ундашдаёқ портлата олмаган ва атрофдаги пассажирлар унга ташланиб, ушлаб қолишган.

АҚШ ҳукуматининг расмийлари хавфсизликка таҳдид даражасини ҳали орттирмадилар. Ҳозирча Абдул Мудаллад берган ифодалар ва унинг қўлидаги қўлбола бомба текширилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону