23 December 2009
02:08 - Режимбоши Сергей Лавровни қабул қилди
Бугун Ислом Карим Оқсаройда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди. Расмий хабарларда икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда алоқаларнинг ривожланиб бораётгани каби умумий маълумотларгина мавжуд. Конкрет масалалар, битим ва келишувлар борасида пичоққа илинарли маълумот йўқ.

Маҳаллий телевидение орқали кўрсатилган лавҳаларда Росссия бош дипломатининг бахтиёр она ҳайкали пойига гул қўйгани-ю Ҳазрати Имом масжидини зиёрат қилгани ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия универститети талабалари билан учрашгани ҳақида айтилади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида ҳам бирорта конкрет факт йўқ: меҳмон вазир Норов билан учрашган.

Мухбирларимиз ҳозирда турли манбалардан Лавровнинг Тошкентда бўлиши ҳақида қандай бўлса ҳам, биронта тафсилотли маълумот топиш ҳаракатидалар. Воқеалар ривожи кейинги хабарларимизда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону