19 December 2009
19:55 - Олмаотада МДҲнинг норасмий саммити бўлмоқда, Ўзбекистон йўқ
Қозоқларнинг Казинформ агентлигининг эрталаб тарқатган хабарига кўра, бугун Олмаотада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирадиган мамлакатлар раҳбарларининг норасмий йиғилиши бўлади. Унда 7 мамлакатнинг раҳбари қатнашса керак. Чунки, эрталабгача Арманистон (Серж Саргсян), Беларусия (Александр Лукашенко), Қирғизистон (Қурмонбек Бақиев), Россия (Дмитрий Медведев), Тожикистон (Имомали Раҳмон), Туркманистон (Қурбонгули Бердимуҳаммад) президентлари Олмаотага келишган. Табиий, уларга Нурсултон Назарбой мезбонлик қилади.

Бу расмий давлат агентлигининг хабар беришича, саммитда минтақавий ҳамкорлик, замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши биргаликда курашиш, Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти доирасида Божхона Иттифоқи яратиш, Россия, Белорусия ва Қозоғистонни ўз ичига олган умумий иқтисодий майдон тузиш каби масалалар муҳокама қилинади. Қозоғистоннинг 2010 йилда ЕХҲТда раислик қилиши, ЕИҲнинг 10 йиллиги каби воқеалар хусусида ҳам фикр алмашилади.

Тушдан кейин саммитнинг бошлангани ҳақида қисқа хабар тарқатган Казинформ, бу йиғилишда Ўзбекистон, Украина ва Озорбайжон лидерларининг бор-йўқлигини тилга ҳам олмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону