19 December 2009
16:55 -
Покистонда навбатдаги терористик ҳужум – 10 киши ўлди, 28 ярадор бор, ҳокимият ичидаги кураш ҳам кучайган
Бу мамлакатнинг яқинда ислом экстремистларидан тозаланган Сват водийсига қўшни вилоятида жума куни масжид олдида ўлимчи-террорист ўз автомобилини портлатди. Террористнинг ўзидан ташқари жума намозидан чиқиб келаётган 10 киши ўлди, 25 киши ярадор бўлди, дейилади Associated Press агентлигининг хабарида. Масжид маҳаллий полиция базасининг яқинида бўлгани учун ўлдирилганларнинг асосий қисми оддий полиция хизматчилари бўлган.
Охирги ойларда Толибоннинг бу каби террористик ҳужумлари кўпаймоқда. Бунинг сабаби – Покистон қўшинлари ва АҚШ ҳаво қувватлари ислом террористларининг илдизини йўқ қилиш мақсадида бошлаган ҳужумлари туфайли, террористлар жон аччиғида вазиятни ўзгартиришга интилишлари. Америкаликларнинг учувчисиз учоқлари айнан охирги жума куни Толибон ва Ал-Қоидачиларнинг макони деб ҳисобланган 3 ерни бомбаладилар, бу икки террористик ташкилотнинг раҳбарларидан 6 кишини ўлдирилди.
Покистон расмийлари террористларни бутунлай йўқ қилиш учун бошланган ҳужумлар тўхтамаслигини айтсалар-да, дейилади Associated Press агентлигининг хабарида, Покистонда ҳокимият ичида бошланган ички кураш террорга қарши урушни сусайтириши мумкин. Гап Покистон Олий Суди аввалги президент Мушарраф тарафидан чиқарилган амнистияни бекор қилиши ҳақида кетмоқда. Бу амнистияга кўра, коррупция бўйича судга тортилиши мумкин бўлган ҳукуматнинг бир қатор одамлари устидан олиб борилаётган тергов жараёнлари тўхтатилган эди. Амнистияга тушганлар ичида, масалан, ҳозирги президент Зардори ва ҳукуматда юқори даражали лавозимларни эгаллаб турган Покистон Халқ Партиясининг бир қатор фаоллари бор.
Покистонда вазиятнинг беқарорлашиши АҚШ ва НАТОнинг Афғонистонда олиб бораётган урушига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения