13 August 2005
03:00 - 1:00 - Кимнинг гапи хак: бозорникими ёки хукуматники? - Киргизистон маъмурияти колган кочкинларни рўйхатга олишни бошлади - Ўзбекистон тарафи блок-постларни кўпайтиришга интилмокда
1:00 - Кимнинг гапи хак: бозорникими ёки хукуматники?

Ўзбекистондаги мавжуд режим ўз мустакиллигининг 14 йиллигини катта кимматчилик шароитида кутиб олмокда. Чунончи, шу йил 1 августидан 1 квт-соат электр энергияси бахоси яна (йил бўйича иккинчи бор) 20 % га ошди. Бу ўсув бултур август ойидагигига нисбатан 165 % ни ташкил килади!

Сўнгги кунларда Тошкент бозорларида 1 кг мол гўштининг чакана бахоси 3 минг сўмдан ошиб кетди. Холбуки ўтган йилнинг августида 2,2 минг сўмдан юкори эмас эди. Шунингдек, жайдари кўй гўштиники 3,5 минг сўмгача, товук гўштиники ўрта хисобда 2,8–3 минг сўмгача кўтарилди. Тухум бахоси билан хам ахвол шунака. АКШдан келтирилиб, махаллий товук бахосининг 2/3 кисмига сотиладиган товук оёги (сони) эса махаллий товук бахосига тенглашди хисоб.

Боз устига, парранда гўштининг нархи янада ошиши кутилмокда. Чунки, Ўзбекистон Ветеринария хизматидан маълум килишларича, республикада кушларнинг патоген грипп касаллиги таркалиши эхтимоли туфайли четдан республикага парранда гўшти киритиш таъкикланган. Бу хол бошка турдаги гўшт бахоларига хам таъсир килмай колмайди.

Мустакил экспертларнинг хисоб-китоблари республикадаги йиллик инфляция суръати 30 % дан кам эмаслигини кўрсатмокда. Ва бу ракам сўнгги йилларда сира пасайгани йўк. Ўртача маош оладиган ўкитувчи ўз ойлигини факат гўштга сарфласа, эндиликда у атиги 10 килограммгина мол гўштига ёки 8,5 килограммгина кўй гўштига эга бўлади, холос.

Хукумат эса республикадаги йиллик инфляцияни 6–7 % гина дея, халкка тасалли беришдан нарига ўтмаяпти. Якинда (19 июлда) Ўзбекистон Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 1-ярми якунларига багишлаб ўтказилган мажлиси тўгрисидаги ахборотда хам ўтган 2005 йилнинг 1-ярмида республикада гўё “инфляциянинг мўътадил даражасини“ таъминлашга эришилгани айтилган эди.

Шундан сўнг кимнинг гапи хак бўлиб чикади: бозорникими ёки хукуматники?

Киргизистон маъмурияти колган кочкинларни рўйхатга олишни бошлади

Ўшдаги “Конун ва тартибот нодавлат ташкилотидан олинган хабарга кўра, Киргизистондан 439 ўзбекистонлик кочкин учинчи давлат – Руминияга олиб чикиб кетилгандан кейин хам яна 1000 дан ортик (бошка манбаларга караганда, 600–800) кочкин кўшни мамлакатнинг жанубий туманларида, кариндошлари, таниш-билишлари хонадонларида ва хатто бегоналарникида яширин равишда яшаётган экан. Киргизистон Ташки ишлар вазирлигининг эмиграция департаменти кеча, 11 августда уларни рўйхатга ола бошлади ва дастлабки 3 кочкинни кайд килди. Шу департамент расмийларининг билдиришларича, мазкур кочкинларни рўйхатга олиш жараёни бир неча ой давом этса керак.

Киргизистон маъмурлари Андижон вокеалари билан боглик деб топилган ва Руминияга жўнатилмаган 15 ўзбекистонлик кочокни кўп карор ўзгартиришлардан сўнг Ўзбекистонга кайтариб бермайдиган бўлди.

Ўзбекистон тарафи блок-постларни кўпайтиришга интилмокда

11 август куни Андижон шахрида Ўзбекистон ва Киргизистон Республикалари чегара кўмондонларидан иборат икки гурух учрашди. Улар орасидаги сухбат мавзуи чегаралардаги хавфсизлик, махсус хизматлар фаолияти борасидаги хамкорлик хусусида борган.

Киргизистон Давлат хавфсизлиги кўмитаси чегара хизмати бошкармаси матбуот котиби Гулмира Бўрибоеванинг билидиришича, учрашувда биргаликда кўрикланаётган давлат чегарасида тартибни мўътадиллаштириш масалалари мухокама килинган.

10 август куни Фаргона вилоятининг Шохимардон ахолии пунктида Боткен ва Фаргона вилоятлари рахбарлари ўртасида хам ўзаро сухбатлар бўлиб ўтгани маълум бўлди. Бунда фаргоналик мутасаддилар Боткен йўлидан бундан бир муддат илгари олиб кўйилган блок-постни кайта тиклашни таклиф килишибди. Гарчандт Киргиз тарафи бу таклифнинг 2002 йили давлатлараро имзоланган шартномага зид эканлигини таъкидласа-да, Ўзбекистон тарафи сўзида туриб олган. Эндиликда шохимардонликларнинг Ўзбекистон худудига ўтишида яна муаммолар юзага келади, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону