08 December 2009
02:12 - Таълим системасининг юксак даражали “фидоийлари” жиноий жавобгарликка тортилган
Давлат мулкини талон-тарож қилиш ва коррупцияда айбланиб, Ўзбекистон Репсубликаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Азиз Ворисовнинг бош консультанти Алишер Каримов ҳамда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълими вазири биринчи ўрибосари — Репсублика касб ҳунар таълими маркази директори Зафар Сатторов бошчилигидаги бир гуруҳ таълим “фидоийлари” ҳибсга олинган. Улар ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноят ишига жалб қилиниб, сўроқ беришмоқда.

Маълум бўлишича, мазкур коррупцион халқа коллеж ва лицейларга давлат томонидан ажратилган йирик миқдордаги пулларни ўзлаштирган. Ушбу жиноий гуруҳ фаолияти борасидаги маълумотларга кейинги хабарларимизда аниқлик киритишга ҳаракат қиламиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону