05 December 2009
04:58 -
Россия ва АҚШ ўртасида стратегик қуролларни чеклаш бўйича янги шартонма ҳали ҳам имзоланмади
Москвада 1991 йил 30-31 июлда Россия ва АҚШ тарафидан имзоланиб, 1994 йил 5 декабрда кучга кирган Стратегик Ҳужум Қуролларини Чеклаш Шартномасининг (русча аббревиатураси – СНВ-I) муддати бугун Гринвич вақти билан 00:00 да (Тошкент вақти билан соат 4:00 да) битади.
15 йилда бери дунёда қуролланиш пойгасини маълум маънода тўхтатиб турган бу Шартноманинг муддати битиши олдидан Россия ва АҚШ янги шартнома имзолаш бўйича интенсив музокаралар олиб боришди. Аммо янги шартнома имзоланмади.
Рус оммавий ахборот воситаларининг Кремль расмийларига асосланиб ҳозиргина тарқатган хабарларига кўра, икки мамлакат президентлари бу хусусда махсус қўшма баёнот эълон қилишган. Баёнотда янги шартнома устида ишлар давом этаётгани, у тезда имзоланиши, ҳозирча тарафлар эски Шартнома доирасидан чиқмасликлари тасдиқланган.
Россия расмийлари янги шарнома 1-2 ҳафта ичида имзоланиши мумкинлигини гапиришмоқда.