05 December 2009
02:11 - Машҳур футболчимиз Максим Шацких юртимизга қайтади
Қозоғистон футбол федерацияси чиқарган антиқа қарордан сўнг футбол бўйича терма жамоамиз ҳужумчиси Максим Шацкихнинг юртимизга қайтиб келиши деярли аниқ бўлиб қолди. Қозоқ футбол мутасаддилари 30 ёшдан ошган легионерларни мамлакатдан чиқариб юборишга келишишибди. Мамлакат футболи ривожи учун қилинган бундай беўхшов қарордан сўнг Остонанинг “Локомотив” жамоаси футболчиси бўлган Максимнинг Ўзбекистонга келишдан ўзга йўли йўқ. Шундоғам Россия клубларида омади чопмаган юртдошимиз каръерасини шу ерда якунлайди шекилли.

Шу йил Қозоғистонинг энг яхши ўйинчиси деб топилган туркман футболчиси Владимир Байрамов, таниқли молдован юлдузи Сергей Рогачев, Константин Головскийларни ҳам шундай қисмат кутмоқда, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону