04 December 2009
11:44 -
Нурсултон Назарбой қаерда, Ислом Карим қаерда?
Кеча Нурсултон Назарбой Остонада Қозоғистон президенти ҳузуридаги Чет эллик инвесторлар Кенгашининг (!?) аъзолари - Россиянинг «ЛУКОЙЛ» гиганти раҳбари Вагит Аликперов ва Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг директори Томас Мировни қабул қилди, дейилади қозоқларнинг Казинформ агентлиги тарқатган хабарда.
Учрашувда Қозоғистон президенти ҳузуридаги Чет эллик инвесторлар Кенгашининг 22-чи пленар мажлисининг кун тартиби муҳокама қилинибди. Улар Қозоғистоннинг технологик ривожланиш ва диверсифиикация сиёсатида чет эллик инвесторларнинг ролини ҳам анализ қилишибди.
Нурсултон Назарбой кеча учрашган одамлар - дунё миқёсида таниқли ва дунёдаги иқтисодий жараёнларга таъсир қила оладиган мулозимлардир. Қозоғистон президенти улар билан учрашиб, ўз мамлакатининг муаммоларни ҳал қилиш йўналишида иш қилмоқда.
Хўш, айни замонда, Ўзбекистон президенти нима қилмоқда?
Ўзбекистон расмий ахборот воситаларининг хабарларида кеча Ислом Каримнинг номи умуман тилга олинмайди. Ўтган куни эса, у АҚШлик бир гуруҳ экапертларни қабул қилгани билдирилганди. Кечаги хабарлардан маълум бўлишича, бу номи улуғ экспертлар гуруҳи 3 кишидан иборат экан. Бу гуруҳнинг раҳбари - АҚШнинг пойтахти Вашингтонда жойлашган Жонс Ҳопкинс университети қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти директори Фредерик Стардир.
“Марказий Осиё ва Кавказ институти” Жонс Ҳопкинс Университетининг оддий бир кафедраси эканлигини ва “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Фредерик Старни АҚШ Конгресси комиссиясида тўғридан-тўғри қаллобликда айблаганини ҳисобга олсак, Ўзбекистондек мамлакатнинг президенти кимлар билан учрашиб, вақт ўтказаётганини тушунамиз.
Хуллса, Қозоғистон президенти ўз мамлакати муаммолари билан машғул, Ўзбекистон президенти эса, қаллоблар доирасида кўнгил очиш билан овора. Мана, икки президентнинг фарқи.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения