04 December 2009
03:32 -
Ўзбекистондаги сайлов ўйинларига ЕХҲТ кузатувчилари ҳам томошабинлик қилади
Бугун Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг тарқатган пресс-релизида таъкидланишича, Ўзбекистон ҳукумати таклифи билан тузилманинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюроси кузатувчилари шу ойнинг охирида бўладиган парламент сайловларини кузатиш учун мамлакатга келади.
ЕХҲТ элчиси Иоланд Брунетти раҳбарлик қиладиган комиссия таркибида 13 мамлакатнинг 14 нафар эксперти мавжуд. Улар шу йилнинг 27 декабрида ўтадиган Парламент сайловлари ҳақидаги баҳоларини сайловдан сўнг уч кун мобайнида эълон қилишади.
Сув кўрмасдан этик ечмайдиган Ўзбекистон ҳукумати мазкур комиссиянинг ижобий хулосалар беришига ишонгандирки, уларни мамлакатга таклиф этган. Шу боисдан комиссиянинг Ўзбекистонда мухолифатнгинг иштирокисиз бўладиган сайлов-спектаклни хўжа кўрсинга кузатиб, Ислои Карим истаганидаек “Ҳаммаси жойида!” деган хулоса эълон қилишини олдиндан айтиш мумкин.
Дарвоқе, Ўзбекистондек катта мамлакатга бор-йўғи 14 кузатувчининг келиши ҳам ЕХҲТ бу сайловларни номигагина кузатиш ниятида эканлигини кўрсатади.