03 December 2009
12:42 -
НАТО Афғонистонга камида 5 минг қўшимча ҳарбий юборади
АҚШ президенти Барак Обаманинг Афғонистонда антитеррор урушини кучайтириш мақсадида қўшича 30 минглик қўшин юбориш ҳақидаги расмий қарори ва НАТОдан ҳам шу йўналишда қадам қўйишни сўраш режаси борлиги маълум бўлгач, бу ҳарбий альянснинг Бош котиби Андерс Фог Расмуссен уларга ўз муносабатини билдирди. Ғарб оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, журналистларнинг саволларига жавоб берган Андерс Фог Расмуссен “НАТО камида 5 минглик қўшин юборади, балки, яна бир неча минг кўпроқ юбора олишимиз мумкин”, деган. Табиий, АҚШдан бошқа НАТО мамлакатларидан шунча ҳарбий юбориш ҳақида сўз бормоқда.
Ҳозир Афғонистонда АҚШнинг тахминан 70 минг, НАТО давлатларининг тахминан 30 минглик қўшини бор.
Ҳозир Афғонистонда АҚШнинг тахминан 70 минг, НАТО давлатларининг тахминан 30 минглик қўшини бор.