03 December 2009
01:17 -
Ислом Карим АҚШ экспертлари деб аталган қаллоблар гуруҳини қабул қилди
Расмий хабарга кўра, Оқсаройда Президент Ислом Карим АҚШнинг пойтахти Вашингтонда жойлашган Жонс Ҳопкинс номидаги университет қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти директори Фредерик Стар бошчилигидаги АҚШ экспертлари гуруҳини қабул қилган. Олимлар ҳузурида мамлакатнинг кенг салоҳиятларидан сўзлаган режимбоши, америкалик олимлар учун бу ерга келиш – Ўзбекистондаги фаровонлик, иқтисодиёт, илму фаннинг ривожини ўз кўзлари билан кўриш учун имконият эканини таъкидлаган.
Маълумки, Ислом Карим тўғри келган экспертларни қабул қилавермайди. Чунки, ҳақиқий экспертлар Ўзбекистондаги ҳақиқий аҳвол ҳақида ўз фикрларини айтиб, режимбошининг кўнглини хира қилиб қўйишлари мумкин. Фредерик Стар эса текширилган киши. У узоқ йиллар илгари Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Содиқ Сафаев томонида тўла сотиб олинган одам, Ислом Каримни мақташдан бошқа нарсани билмайди. Номи улуғ “Марказий Осиё ва Кавказ институти” эса оддий бир кафедрадир, яъни у кафедра мудири холос.
Фредерик Стар авваллари ҳам Ислом Карим билан кўп марта учрашган. У олинган совғалари эвазига сидқидиллик билан, аммо олимликда узоқ бўлган усуллар билан, Ўзбекистон режимига хизмат қилиб келади, ўз университетида Ўзбекистонга бағишланган турли тадбирчалар ўтказади.
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат АҚШ Конгресси ҳузуридаги Хельсинки Комиссиясида қилган чиқишларидан бирида (унинг ўзбеча матнини сайтимида қидирув системасидан “Фредерик Стар” сўзларини калит сифатида ишлатиб топиш мумкин, инглизча матн эса, Хельсинки Комиссиясининг сайтида ҳали ҳам бор), аниқ фактлар келтириб, Фредерик Старни тўғридан тўғри қаллобликда айблаганди.
Ўзбекистон ҳукуматининг расмий хабарида Ислом Карим билан учрашган гуруҳ таркибида Фредерик Стардан бошқа ким борлиги айтилмаган. Гуруҳ бу америкалик “олим”нинг якка ўзидан ёки бир-иккита ўқувчисидан иборат бўлса керак. Чунки, ўзини ҳурмат қиладиган биронта америкалик олим Фредерик Стар билан ҳамкорлик қилмайди.
Ислом Карим унга ростакам олтин ишлатиб тикилган навбатдаги ўзбекча тўнни кийгизганини ҳам тахмин қилса бўлади. Энди америкалик олим Ислом Каримга миннатдорчилик маъносида эрта-индин ўзининг юртимиз фаровонлиги ва юртбошининг улуғлиги ҳақидаги илиқ фикрларини эълон қилиб қолса, ҳайрон қолиш керак эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения