29 November 2009
12:30 - Шимолий Корея ҳам Афғонистонга қўшин жўнатишга тайёрланмоқда
Шу кунгача Жанубий Кореянинг Афғонистонда фақат инсонпарварик миссияси доирасида, масалан қурилишда ишлаётган ва сони унча кўп бўлмаган фуқоролари бор экан. Жанубий Корея энди уларнинг сонини 120 га чиқариш ва уларни қўриқлаш учун қадамма-қадам 350 кишилик қўшин юборишга тайёргарликларни охирига етказиб қолибди.

Яқинда бу йўналишдаги ишларни координация қилиш мақсадида АҚШ Миллий разведкасининг директори Дэвид Блэр Сеулга келиб кетган. Ниҳоий қарор НАТО билан консультациялардан кейин олинар экан. Бу ҳақда YONHAP NEWS агентлиги хабар беради.

Кўринишидан, ҳозирги босқичда Жанубий Кореянинг аскарлари тўғридан-тўғри жангларга кириш ниятида эмас, аммо секин-аста шундай бўлиши мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону