26 July 2005
03:00 - 20:00 - Хаксизлик - Ўзбекистондаги адолатнинг хакикий юзи 9:00 - Мухим ўзгариш: Рустaм Aзимoв Бoш вaзирининг биринчи ўринбoсaрлигидан оддий вaзирликка туширилди 8:00 - Хоразмлик «Ялангтўш» устидан суд бошланмокда - Нигора Хидоятованинг ташвишидан хук
20:00 - Хаксизлик - Ўзбекистондаги адолатнинг хакикий юзи

Тошкент шахар жиноий ишлар судининг журналистлар ва хукук химоячилари учун ёпик эшиклари ортида кеча, 25 июлда ўкилган хукм Каримов режими адолатининг асл юзи хаксизлик эканини яна бир бор кўрсатди. Шу хукмга кўра, хеч бир айбсиз уч нафар тошкентлик тадбиркор йигитлар - 33 ёшли Ахад Зиёхонов ва 36 ёш.ли Баходир Каримов 15 ярим йиллик хамда 36 ёшли Абдувосит Каримов 16 йиллик камокка ташландилар.

Ўтган йилнинг 4 сентябрида «акромийлик» деб аталмиш сўкма окимга мансубликда гумон килиниб, хибсга олинган ва хозиргача МХХ камокхонасида сакланган бу йигитлар устидан суд жараёни шу йил 27 июнида бошланган эди. Тергов вактида хам, суд жараёнида хам уларнинг на диний акидапарастликда, на бошка жихатдан хач бир айби исботланмади. Такрорлаймиз: хеч бир! Шунга карамай, мазкур тадбиркорлар Ўзбекистон ЖКдаги 159- ва 242-моддаларнинг хамда 244-прим.1 ва прим.2 моддаларнинг энг огир айбларни кўзда тутган бандлари билан айбландилар, сармоялари ва барча мулкларидан махрум этилдилар.

Кузатувчилар ва хукук химоячиларининг айтишларича, бундай узок муддатли камок муддати илгари акромийлар деб айбланганларга берилган жазо даражасидан камида икки баравар кўп бўлиб, «юкори»нинг кўрсатмасидан бошка нарса эмас. Яна уларнинг таъкидлашларига кўра, норасмий сухбатларда судлар хам “юкори“нинг кўли борлигини эътироф этишаётган экан.


9:00 - Мухим ўзгариш: Рустaм Aзимoв Бoш вaзирининг биринчи ўринбoсaрлигидан оддий вaзирликка туширилди

Президент Каримов кеча икки Фармон эълон килди.

Биринчиси: Рустaм Сoдикoвич Aзимoв Ўзбeкистoн Рeспубликaси Тaшки иктисoдий aлoкaлaр, инвeститсиялaр вa сaвдo вaзири этиб тaсдиклaнсин.

Иккинчиси: Рустaм Сoдикoвич Aзимoв бoшкa ишгa ўтиши мунoсaбaти билaн Ўзбeкистoн Рeспубликaси Бoш вaзирининг биринчи ўринбoсaри - Иктисoдиёт вaзири-Умумиктисoдиёт, сaвдo вa истeъмoл мoллaри мaжмуaси рaхбaри лaвoзимидaн oзoд килинсин.

8:00 - Хоразмлик «Ялангтўш» устидан суд бошланмокда

Кекса авлод вакиллари кинорежиссер Комил Ёрматовнинг «Осиё устида бўрон» фильмидаги Ялангтўш образини яхши эслашади. У рахматли Шукур Бурхонов ижросида хакикатпарвар ва довюрак оддий дехкон сифатида гавдалантирилган эди. Тарихан халкимиз орасида Ялангтўшлар кўп бўлган, хозир хам бор.

Оддий кишилар манфаатларидан келиб чикиб, сўнгги 5–6 йил давомида хакикатни ОАВларда баралла айтган 70 ёшли хивалик Исок Абдуллаевни хам замонамизнинг Ялангтўшига киёс килса бўлади. Лекин бундайлардан Ўзбекистондаги мавжуд режим жуда кўркади: унинг овозини ўчириш керак. Шунинг учун Исок ота хукукни мухофаза килиш органлари томонидан камокка ташланиб, унга кўз кўриб, кулок эшитмаган айблар кўйилди.

Дастлаб И.Абдуллаев устидан Ўзбекистон ЖКнинг бир моддаси - икки аёлни жисмоний азоб бериб ва соглиги учун хавфли шароитда 3 ой озодликдан махрум килиш айби билан жиноят иши кўзгатилган эди. Сўнгра унинг устига ўзгалар (яъни хотини Жумагул Полвонова) билан тил бириктириб, одам ўгрилаш, тухмат, фирибгарлик килиш, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига тахдид соладиган материалларни таркатиш, гиёхвандлик моддаларини ўтказиш максадини кўзлаб саклаш каби 20 га якин турли айбу моддалар юкланди.

Айблов хулосасида эътироф этилишича, Исок ота терговчиларга кўрсатма беришни рад килган, ўз зиммасига кўйилган айблар билан танишишдан хам воз кечган.

Хукук химоячиларининг хабарига кўра, бугун Хоразм вилоят жиноий ишлар судида ота устидан суд жараёни бошланади. // «Харакат»

Нигора Хидоятованинг ташвишидан хукумат фойдаланди

Шу йилнинг 17 июнида «Мохият» газетаси Самир Саидовнинг «Ойимча нега тунда сим кокди?» номли буюртма маколасини чоп этди. Маколада «Озод дехконлар» партияси Сиёсий кенгаши бош котиби Нигора Хидоятованинг кундалик турмушидан олинган бир вокеа акс этган.

Гарчанд махаллий матбуотда мухолифат вакиллари хакидаги уйдирмалар, антиамерика рухида чоп этилаётган маколалар ортикча эътиборга сазовор бўлмаса-да, мухолифатчиларнинг шахсини хакоратлаш, уларнинг нафсониятига тегиш таъбни хира килади, дейди мухбиримиз. Масалан, МХХ вакили бўлган С.Саидов макола сўнгида Нигоранинг кизи бир кун ярим тунда уйига кириб келганини, гўёки унинг мастлигию шармсизлиги билан боглашга уринади.

Мухолифат фаоллари хакида бундай ифлос маколалар чикиб туришига хамма ырганиб колганю Бундай моколалар «юкоридан» уюштирилгани хам хаммага аён. Биз Нигора Хидоятовага «багишланган» маколани шунча вакт ытгандан кейин эслаб колишимизнинг сабаби – бу сафар ыша «юкорининг» адреси аникланганидир. «Мохият»нинг исмини очикланишини истамаган бир ходими мазкур маколани тахририятга МХХ хизматчиси келтиргани ва Самир Саидов аслида аноним муаллифнинг тахаллуси эканлигини билдирди.

Газета ходимининг фикрича, Хидоятова бу макола хусусида албатта судга мурожаат килиши лозим эди. Биз буни кутдик хам, деди у. Аммо бундай бўлмади. Мухбиримиз эса, «Озод дехконлар»нинг рахбари тахририятнинг устидан шикоят килишни бефойда хисоблаган бўлиши мумкин, деган фикрда. // «Харакат»

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону