27 November 2009
02:40 -
Самарқанддаги завод НАТО-Ўзбекистон ҳамкорлиги кенгайишининг намунасидир
Бугун Самарқанд вилоятнинг Оқтош шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий базада НАТОнинг йирик лойиҳаларидан бири амалга оширилди. Реактив ёқилғи оксидловчи моддасини йўқ қилишга қаратилган технологияни ишга тушириш маросимида Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев, НАТО Бош котибининг Халқ дипломатияси бўйича ёрдамчиси Жан Франсуа Бюро, мамлакатимиздаги бир қанча дипломатик коппус ва халқаро ташкилотлари ваколатхоналари ходимлари иштирок этишди.
Шу билан НАТОнинг Техник хизмат кўрсатиш ва таъминот агентлиги ва махсус ўқитилган маҳаллий экспертлар ҳамкорлигида шу технология асосида ишлайдиган завод заводни ишга туширилди. Бугунниг ўзи 1100 тонналик заҳарли қоришма зарарсизлантирилди.
Заводнинг ишга туширилиши муносабати билан олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилди, йўлларда машина қатнови чекланди. Кўпчилик оқтошликлар уйидан чиқарилмади.