27 November 2009
00:31 - “Жума намозига чиқсанг, жазоланасан!” тадбири фойдасиз, дин ислоҳотларга муҳтож
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг маъсул ходими Нуриддин Ҳошимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво бўлими мутасаддиси Аҳмад қори Турсунов еткачилигидаги махсус комиссия мамлакатимизнинг йирик корхона ва муассасаларида бўлиб, ишчи-хизматчиларни жума ҳамда оммавий ибодатларга боришдан қайтармоқда. Комиссия таркибида МХХ, ИИВ, мамлакат миллий хавфсизлик кенгаши ҳамда турли жамоат ташкилотлари вакиллари мавжуд.

Ана шундай тарғибот мажлислари кеча ва бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки тизимига кирувчи муассасалар, Ўзбекистон телерадиокомпанияси, олий ўқув юртлари ва бошқа муассасаларда бўлиб ўтди. Анжуманларда жума сингари оммавий ибодатларнинг давлат хизматчилари учун фарз эмаслиги, муассасаларда диний либосларда юришнинг қонунан таъқиқлангани таъкидланди. Аксинча, оммавий намозлар корхоналарнинг иш фаолияти ритмига таъсир қилаётгани, иш берувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари кераксиз ибодатлар эвазига топталаётгани қайд этилди.

Бундан сўнг ишга диний либослар (дўппи, ҳижоб)да келинса ёки давлат хизматчилари иш вақтида (кун давомида) ибодат қилса, аввал маъмурий, сўнгра жиноий жавобгарликка тортилади.

СССР ва Туркия каби давлатларнинг тажрибаси кўрсатадики, бундай усуллар фақатгина авторитаризм ёки диктатура шароитидагина вақтинчалик натижалар бериши мумкин. Демократия ривожланиб, инсонларнинг ҳуқуқлари, жумладан диний ҳуқуқларини чеклаш тўхташи билан яна диний реакционизм ўртага чиқади ва жамиятни ривожланиш йўлидан орқага тортади. Бунинг олдини олиш, сайтимизда кўп марта айтилганидек, динда ислоҳотлар ўтказиш ва уни ўрта асрларда, яъни диний уламолар жамитяда мутлоқ ҳоким бўлган даврларда, киритилган хато нарсалардан тозалаш керак. Табиий, буни ислом уламолари, ислом олимлари қилиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону