26 November 2009
03:31 -
Барак Обамаа куркани авф этти, биз ҳам қурбонликларимизни авф этишимиз лозим
Эртага америкаликларининг янги тарихидаги катта байрамлардан бири. Бир неча юз йил аввал АҚШнинг ҳозирги ҳудудларига ерлашишга бошлаган европаликлар ноябрь ойининг охирги пайшанбасида Яратганга раҳматлар айтиб, дам олиш куни қилишибди ва курка (ҳинди, индюк) сўйиб ейишибди. Шундан бери ҳар йил ноябрь ойининг сўнги пайшанбасида курка сўйиб байрам қилиш одат тусига кирган. Ҳозир бу АҚШнинг расмий байрами - дам олиш куни. Раҳматлар изҳор этиш куни.
Associated Press агентлигининг билдиришича, АҚШ президенти Барак Обама, икки қизчасининг талаби билан, эртага сўйиш учун олинган куркани “авф этибди”, у сўйилмайди.
Маълумки, индинга мусулмонларнинг Қурбон байрами. Қурби етган ҳар бир одам биронта ҳайвон сўяди. Одамзод яратган ҳамма совитгич системаларига сиғмайдиган гўштнинг асосий қисми нобуд бўлади. Бу ҳам майли, аммо қолаверса, 21 асрда бундай оммавий қон тўкиш ибтидоийлик ва ваҳшийликдан бошқа нарса эмас.
Бу Оллоҳнинг талаби, муқаддас китобларга шак келтирма дейдиган Ислом уламолари ноҳақ. Бир қатор мисоллар, масалан, мусулмонларнинг мутлақо кўпчлиги номознинг асосий фарзини бажара олмаслиги, яъни Каъбага қараб номоз ўқий олмаслиги кўрсатмоқдаки, айб Қуръонда эмас, шу пайтгача муқаддас китобларни нотўғри ўқиб келган Ислом уламоларидадир. Ўз-ўзидан маълумки, номозни Каъабага қараб ўқиш фарзи, Каъбага геометрик маънода қарашдан эмас, қалб билан қараш, номоз ўқилаётган пайтда инсоннинг ақли ва қалби Каъабага қаратилган бўлиши кераклиги ҳақидадир.
Худди шунга ўхшаб, қурбонликка оид сатрлар ҳам қайтадан ва тўғри ўқилиши керак. Байрам куни Оллоҳга атаб қон тўкиш эмас, Оллоҳга ибодат қилиш керак. Қурбонликларни эса Оллоҳ номидан авф этиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения