25 November 2009
05:45 -
Курилл ороллари яна Россия-Япония муносабатларининг марказида, Абдураҳим Пўлатнинг бу масалага қандай алоқаси бор?
Маълумки, Курилл ороллари Иккинчи жаҳон урушидан олдин Японияники эди. СССР урушни ютганидан фойдаланиб, у оролларни ўзига қўшиб олган. Аммо, Япония бу оролларнинг жанубдаги 4 тасининг аннекцисияни ҳеч қачон тан олмаган. Айни замонда, бугунги шароитда уларни қайтариб олиш имконияти йўқлигини ҳам тушунарли.
СССР парчаланиб, Ельцин президент бўлган йиллари Япониянинг иқтисодий ёрдамига муҳтож бўлган СССРнинг вориси Россия бу ороларни японларга қайтаиб беришга ҳам тайёрдек кўринди. Аммо, Путин ҳокимиятга келгач, у маслани кун тартибига олиб келиш ҳам мантиқсиз бўлиб қолди
Бу йил ёзда японлар тўсатдан бу йўналишда яна фаоллашди. Аввал Ташқи ишлар вазири қайсидир бир чиқишида Курилл ороллари ҳақида «руслар томонидан ноқонуний босиб олинган ҳудуд» деб гапирди. Россия дарҳол норозилик баёноти эълон қилди. Япония парламенти бу хусусда вазирликдан тушунтириш талаб қилди ва сўнгра бу масала бўйича расмий ҳужжат қабул қилди. Унда Жанубий Курилл ороллари «Россия Федерацияси тарафидан ноқонуний босиб олинган» ҳудуд деб айтилади. Шу билан, Япония бу ороллардан ҳеч қачон воз кечмаслиги яна бир марта очиқча кўринди.
Қизиғи шундаки, «Бирлик» Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ўтган йилги Россия-Гуржистон урушига бағишланган “Кенинсберг ва Курилл муаммоларини Гуржистонда ҳал этиш сиёсати рус императорлигини қутқаролмайди” номли мақоласида русларнинг Жанубий Осетия ва Абхазия учун урушишининг асл сабаби - Кенинсберг ва Курилл ороллари ахир бир кун қўлларидан кетишининг қўрқувидир, деган фикрни олға сурган ва бу урушда Гуржистонни қўллаб-қувватламаган Германия ва Японияни қоралаганди.
Бу мақола рус тилига таржима қилиниб, рус ва гуржи сайтларидан эълон қилингандан кейин Япония Курилл ороллари муаммосини эслаб қолмадими? Ёки Абдураҳим Пўлатнинг мақоласи билан японларнинг фаоллашиб қолиши бир вақтга тўғри келгани тасодифми?
Мен ўйлайманки, бу тасодиф эмас, дейди Абдураҳим Пўлатнинг ўзи. Бу мақола японларнинг фаоллашиши учун туртки бўлгани муқаррар. Аммо, бу тасодиф бўлганда ҳам, мақолада дунё миқёсидаги ўта муҳим мавзулар тўғри йўналишда кўтарилганини тан олиш лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения