25 November 2009
03:19 - Оқ Уй Афғонистонга қўшимча қўшин жўнатишга қарор қилди, аммо у кейинроқ эълон қилинади
Кеча Reuters агентлиги Оқ Уйда президент Барак Обама вице-президенгт Жо Байден, Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон ва Мудофаа вазири Роберт Гейтс билан учрашгани ва бу учрашувда Афғонистонга қўшимча қўшин юбориш масаласи кўрилганини билдирар экан, бундай қарор феълан олинганига ишора қилган эди. Бугун Оқ Уйда Ҳиндистон Бош вазири Мономах Синкхни қабул қилиб, кейин у билан биргаликда матбуот конференцияси ўтказган Барака Обама Афғонистон бўйича ўз қарорини 1 декабрда эълон қилишини билдирди.

Оқ Уй ичидаги воқеалардан хабардор бўлган манбаларнинг айтишича, Обама Афғонистонга 30-35 минг қўшича аскар юборади. 7 декабрда НАТО саммитида у бошқа Ғарб мамлакатларидан ҳам шу каби қадамлар қилишни сўрайди, тўғрироғи, талаб қилади.

Сайтимизда аввал берилган хабарларга комментарий берар экан, Обаманинго қўшича қўшин юборишдан бошқа йўли йўқлигини уруғулаган эдик. Бу сафар ҳам башаоратимиз тўғри чиққанини қандай баҳолаш ўқувчиларимизга оид, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону