24 November 2009
12:30 -
Русларнинг “Наши”си ўтказадиган пикетда uznews.net лайчалари ҳам қатнашадими?
Кремль томонидан тузилиб, асосан Путинни ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган “Наши” ёшлар ташкилоти ўзини демократик ҳаракат деб атайди. Аммо, Кремль демократик ташкилот тузиши мумкинлигига биронта ақли расо одам ишонадими? Йўқ. Москва парчаланган империясини тиклаш орзуси билан яшар экан, “Наши” каби ташкилотлар воситасида ўз фикрларини олға суришга, уларнинг қўли билан империянинг ҳали тугатилмаган асоратларини асрашга интилади.
Тошкентда шундай асоратлардан бири собиқ ТуркВО биноси ёнида Совет йилларида қурилган ҳарбий музей ва унинг олдида мустамлакачиликнинг рамзларидан бири бўлмиш Совет Армияси аскарига ўрнатилган ҳайкал эди. Аслида, бу ҳайкал 18 йилдан бери бузиб ташланмаганига ҳайрон бўлиш керак. Балки, у ҳеч кимнинг эсига ҳам келмагандир. Ниҳоят шу кунларда уни бузиб ташлашибди. Унчалик олқишлашга ҳам арзийдиган бир воқеа.
Аммо, буни қоралашга ҳаракат қилаётган ичимиздан чиққан хоинларга нима дейсиз?
Ўзбекчани ишлатишни ҳам истамасдан, ўзни рус тилида “Независимая информационная служба Узбекистана” (!?) деб атайдиган uznews.net сайти Марказий Осиёни босиб олган Чор армиясининг давоми бўлмиш Совет армияси аскари ҳайкалининг ҳимоячиси бўлиб чиқибди. У сайтдагилар “Бу ҳайкал ҳамма халқларнинг тимосли бўлган Совет аскарининиг ҳайкалидир” деб коммунистик пропагандани такрорламоқдалар холос.
Марказий Осиёликлар, хусусан, ўзбеклар Совет Армиясида ҳеч қандай роль ўйнамаганлар, тўғрироғи, бунга йўл берилмаган. Улуғ Ватан Уруши деб аталадиган урушда ўзбеклардан, русларнинг ифодаси билан айтсак, “пушечное мясо” сифатида фойдаланилган. Кўп ўзбек аскарларини етарлича тайёрламасдан ва қўлларига қурол ҳам бермасдан Сталинград остоналарида немис танкларининг йўлига ташлашган, саноқсиз ватандошларимиз ҳалок бўлган. Урушдан кейин эса ўзбеклар асосан “стройбат”ларда ишлатилган. Аҳолисининг сони бўйича СССРда аввал тўртинчи, кейин учинчи бўлган ўзбеклардан бармоқ билан санаса бўладиган офицерлар етиштирилган.
Шунинг учун Тошкентдаги Совет солдати ҳайкалига ўзбекларга ҳам алоқаси бор бир рамз сифатида қараш ножиддийлик ва мантиқсизликдир.
Ҳозир бу ҳайкалнинг ҳимоясига Совет империясини янгича шаклда тиклаш ғоялари билан суғорилган Россиянинг “Наши” ёшлар ҳаракати чиқибди. Рус ахборот агентликларининг хабарига кўра, “Наши” фаоллари қандайдир норозилик пикетлари ўтказишмоқчи ҳам эмиш.
Бундай пикет ўтказилсаю унинг иштирокчилари ичида мустақилликнинг ҳақиқий ҳимоячилари бўлмиш ўзбек демократик мухолифатига душманлик позициядан туриб қарайдиган, қўлидан келганча демократик мухолифатни обрўсизлантиришга интиладиган “Независимая информационная служба Узбекистана” сайтининг юритувчилари ва югурдаклари ҳам иштирок этса ажабланиш керак эмас.