24 November 2009
03:34 -
Ойлик ва нафақалар вақтида берилмаслигининг сабабчиси ким?
”Ҳудуд” газетасининг охирги сонида одамларга ойлик маош вақтида берилмаслигининг сабабчиси қилиб бир қатор амалдорлар кўрсатилган. Масалан, “Ипотека банк” Сурхондарё вилояти филиали бошқарувчиси Э.Эрмўминов ва пул муаммоси бўлими бошлиғи О.Ҳайдаровларнинг айби билан июль ойида шаҳар бюджетдаги ташкилотларига 49 милион 865 минг сўм пул берилмапти. Бошқа мисол сифатида “Халқ банки” тизимидаги баъзи шахсларнинг номи келтирилади. Эмишки, уларнинг айби билан болаларга бериладиган ёрдам пуллари вактида етказилмаган.
Аммо маълумки, банкларга пулни Марказий Банк беради. У эса фақат ва фақат “юқори”нинг юқорининг амри билан иш қилади, “юқори”нинг рухсатисиз ҳеч кимга ҳеч нарса бермайди. Табиий, “Ҳудуд” газетасида “фош” қилинган амалдорлар ҳамма нарса “юқори”нинг амри билан бўлаётганини айтолмайдилар.
Демак, бу каби танқидий мақолаларнинг нақд пул танқислиги муамосига ҳеч қандай таъсири бўлмайди. Ойлик ва нафақаларни вақтида бермаслик давом этаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения