22 July 2005
03:00 - 22:00 - Нихоят «Адолат» газетасига мухаррир тайинланди 20:00 - Наманганда сохта пул ясовчилар кўлга тушди
22:00 - Нихоят «Адолат» газетасига мухаррир тайинланди

Бугун «Адолат» социал демократик партияси муассислигида чоп этиладиган «Адолат» газетаси тахририятига мухаррир тайинланди. Шу пайтга кадар Тошкент вилояти Матбуот ва ахборот агентлиги мониторинг маркази бошлиги бўлиб ишлаб келган Бахтиёр Абдусатторов эндиликда бу газетага бошчилик килади. Шуни таъкидлаш керакки, 2003 йилнинг май ойида газета мухаррири Тўхтамурод Тошев йирик микдорда пора билан хибсга олинганидан сўнг, нашр бош мухаррирсиз чоп этилиб келинаётганди.

Газетага мухаррир тайинлашда Президент девони партия рахбариятининг хохишини инобатга олганми-йўкми, номаълум. Аммо партия низомига кўра нашр мухаррирининг партия Курултойида тайинланишини инобатга олганда чўнтак партия рахбарлари ўзларининг янги хамкасблари топилганидан бехабар бўлишлари мумкин. // «Харакат»

20:00 - Наманганда сохта пул ясовчилар кўлга тушди

Улар 13 киши бўлиб, деярли хаммаси коллеж ёшидаги йигитлар экан. Факат бир нафари - катта ёшли коллеж ўкитувчиси. Ўз фаолиятини ўтган йил декабрида Наманганда бошлаб, сўнгра Тошкентгача кенгайтиришган. Пул ясаш куроллари энг янги моделли компьютер, принтер, сканерлар бўлган. Асосан 1000 сўмлик пуллар, шунингдек, Наманган Давлат университети, Наманган Мухандислик-иктисодиёт институти дипломларини, рахбар идораларнинг мухрлари ва шахсий гувохномаларини тайёрлашган. Хозиргача 1,5 миллион сўмга якин пул босиб чикаришга улгуришибди.

«Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурига кўра, сохта пул ясовчиларнинг хаммаси хам кўлга олинмаган. Уларга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг калбаки пул ясаш тўгрисидаги 176-моддаси 2-кисмининг “б“ ва “в“ бандлари билан жиноят иши кўзгатилган (жазо 5–10 йиллик камок бўлади). // «Харакат»

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону